Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

АҚШнинг ЕХҲТдаги миссияси Бобомурод Абдуллаев қийноққа солинганидан ташвиш билдирди

АҚШнинг ЕХҲТдаги миссияси Бобомурод Абдуллаев қийноққа солинганидан ташвиш билдирди
12 Nisan 2018 - 19:53 'да юкланди ва 500 марта ўқилди.

АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги миссияси ўзбекистонлик журналисти Бобомурод Абделлаев ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканини билдирди. 12 апрель куни чиқарган баёнотда Ўзбекистонда 2016 йил Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганиден бери бир қатор журналистлар озод этилгани олқишланган, Абдуллаев устидан суд адолатли ҳукм чиқаришига умид билдирилган.

АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотидаги миссияси 12 апрель кунги баёнотида Ўзбекистонда Дилмурод Саидов, Юсуф Рўзимуродов ва Ғайрат Миҳлибоев каби журналистларнинг озод этилганини олқишлаган.

Айни пайтда миссия Ўзбекистонда конституциявий тузумга тажовузда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев ҳибсда қийноққа солингани ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканини билдирган.

“Қўшма Штатлар Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда ҳокимиятга келганидан бери йигирмадан зиёд маҳбусни озод этганини олқишлайди. Айни пайтда журналист Бобомурод Абдуллаев тақдири, унга қийноқ қўлланилгани ҳақидаги хабарлардан ташвишда. Журналист устидан суднинг очиқ ва шаффоф ўтказилаётгани алал оқибат адолатли қарор топишига умидлантиради”, – дейилади баёнотда.

Бобомурод Абдуллаевнинг МХХ ҳибсхонасида қийноқларга тутилгани ҳақида 3 март куни у билан учрашган адвокат Сергей Майоров маълум қилган.
Бобомурод Абдуллаевнинг ўзи ҳам жамоатчилик учун очиқ ўтказилаётган маҳкамада ўзининг шафқатсиз қийноқлар ва ноинсоний муомалага тутилганини айтганди.

7 март кунги дастлабки маҳкамада ҳакам адвокатнинг талабини қондирган ва қийноқ иддаоларини текшириш учун суд-тиббий экспертиза тайинлаганди.
Лекин, ҳукумат экспертизаси Бобомурод Абдуллаевга қийноқ қўлланилганини рад қилди.

Журналист Бобомурод Абдуллаев¸ блогер Ҳаëт Насриддинов¸ тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз) бўйича айбланмоқда.

Ўтган йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган Бобомурод Абдуллаев 2011 йилдан “Усмон Ҳақназаров” имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумон қилинмоқда.

12та халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насриддинов ва Акром Маликовни озод этишни талаб қилган эди.

Манба: Озодлик радиоси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort