Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент: Божхона ходимлари терговда

Президент: Божхона ходимлари терговда
13 Nisan 2018 - 15:23 'да юкланди ва 1066 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилганлиги ва тергов олиб борилаётганлиги маълум қилинган.

Ўзбекистон президенти фармони божхона шаффофлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришдан ташқари, божхона органлари ходимлари ўртасидаги коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига қарши курашни мақсад қилган.

“Талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа жиноятларни содир этганлик учун божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилганлиги ва тергов олиб борилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин”, – дейилади ҳужжатда.

Тадбиқ этилувчи энг аҳамиятли енгилликлардан бири шуки, тадбиркорлар энди Ўзбекистонга олиб кирилувчи маҳсулотларни олдиндан декларация қилиш ва чегарадан олиб кириш биланоқ уни сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Амалдаги қонунчиликка кўра, маҳсулотлар декларацияси фақат мамлакатга олиб кирилганда амалга ошириларди. Бу эса товарларнинг узоқ вақт божхона омборхоналарида навбатда қолиб кетишига сабаб бўларди.

Ҳужжатга кўра, божхона идораларининг бошқа ва халқаро идоралар билан ҳамкорлиги суст ташкил этилганлиги сабабли контрабанда ва контрафакт маҳсулотларни олиб киришнинг олдини олинмаяпти ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳоллари давом этяпти.

Фармонда, шунингдек, божхона органларини такомиллаштиришдан мақсад туризмни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш экани айтилган.

“Хорижий давлатларнинг божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, божхона иши соҳасида илғор тажрибани, халқаро норма ва стандартларни тизимли ўрганиш ва жорий қилиш”, – дейилади унда.

Фармонга кўра, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб товарларни божхона режимларига жойлаштиришда, шунингдек, хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутларини ўзгартиришга божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади.

Президент ўз фармонида божхона органларида ватанпарвар кадрларни тайёрлаш аҳамиятини ҳам алоҳида урғулаган.

Февраль ойида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олинган эди. Унинг лавозимдан олиниши матбуотда божхона тизимида олиб борилаётган текширувлар туфайли юз бергани хабар қилинган.

Қўмитага бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Азимов янги раис этиб тайинланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort