Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз ватанимизга сиғмадик…

Ўз ватанимизга сиғмадик…
14 Nisan 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1210 марта ўқилди.

Аллоҳни танимаган бир йигит эдим. Студентлик вақтларимда Аллоҳ ҳидоят қилди алҳамдулиллаҳ. Тошкентдаги Ракат масжидига чиқиб турардик. Ўша ерда исломни, иймонни ва Қуръон ўқишни ўргандим.

Каникулда уйга қишлоғимизга келдим. Энди ўзгаргандим: намоз ўқийман, аёллардан ўзимни олиб қочаман, ҳаром ҳариш жойларга бормайман…

Синфдошларим, жўраларим ҳайрон: cанга нима бўлди, сўфи бўлиб қопсанми, мазза қилиб юрмайсанми, қариганингда ўқирсан… дейишади.

Масжидга чиқдим, масжид аҳли фақат чоллар экан, мани кўриб ҳайрон бўлишди. Беш вақт масжидга чиқа бошладим, азон айтардим. Ҳамма ибодатларимни алҳамдулиллаҳ Ҳанафий мазҳабига асосан қилардим.

Оиламни, таниш билишларимни даъват қилдим. Алҳамдулиллаҳ оиламиз ҳаммаси ибодатни бошлашди, аёллар рўмол ўрай бошладилар. Билганимча уларга Қуръон ўқишни, иймонни ўргата бошладим. Аллоҳни ва Расулини танита бошладим.

Қишлоғимизда дув-дув гап бўлди. Чунки ман ва оиламиз ароқ қўйилган давраларга бормасдик, аёллар эркаклардан ўзларини олиб қочишарди…. бу эса ноодатий ҳол эди.

Бизни ваҳҳобийга, экстремистга, яна кимнималарга чиқаришди. Ҳамма бизга ёв қарай бошлади, ўзини олиб қочди… Қисқаси қипқизил ваҳҳобий бўлиб қолгандик. Қизиғи ман билмасдим ваҳҳобий дегани нима эканини…

Ман яна Тошкентга кеттим, салдан кейин отамни мелиса чақирипти: нега аёлиз ўранган , нега тўйларга бормайсиз, бошқачасизлар деб рўйхатга олиб қўйипти. Шундан кейин ҳар ойда чақира бошлашди ва аёллар рўмолини ечишини, эркаклар ҳам Қуръон ўқимасликлари, бировни даъват қилмаслик керак эканлигини тайинлашипти ва уйимиздаги ҳамма диний китобларни олиб кетишипти….

Акамнинг иймони алҳамдулиллаҳ анча яхши эди: синфдошларидан 2-3 кишини иймонга чақириб, намоз ўқишни ўргатиптилар. Буни эшитган мелисалар акамни опкетиб суд қилиб 15 кунга қамаб қўйишди.

Жияним мактабда 5 баҳо олгани учун ўқитувчисига Аллоҳ рози бўлсин деб қўйипти. Бу гапни эшитган ўқитувчиси директорга, директор эса яна мелисага айтипти. Ота-онамни яна чақиришиб бу гапни қаердан ўрганган бу бола деб роса қийнашипти.

Шундан кейин болалар мактабда намозларини ўқимай, исломий гаплар гапирмайдиган бўлишди. Нима қилишга ҳайрон эдик: рўмолни ечай, ҳаром ҳаришларга аралашаверайлик деса Аллоҳдан қўрқамиз.

Озгина вақтдан кейин Акамни уйини тинтув қилишиб наша ташлаб олиб кетишди ва 159, 244-моддалар билан 16 йилга қамаб юборишди. Ҳали ҳам қамоқдалар Аллоҳ нажот берсин.

Ота-онамни террористни отаси деб ишдан бўшатиб юборишди. Отам буни кўтаролмай ўтиб кеттилар, Аллоҳ раҳмат қилсин.

Аста секин масжидга чиқмай қўйдик, ҳаммадан ҳам аёлларга қийин бўлди, чунки ҳижоб кўзга бирдан ташланади. Синглимни турмушга бердик, куёвимиз яхши иймонли биродар эди, униям қамашди: уни ўйидан ҳам наша чиқди… яна уша 159, 244 моддалар… 9 йил беришди. 9 йил тугади ҳам, лекин ички тартибни бузди деб яна 3 йил қўшиб беришди…

Буларни кўриб мен секин оиламни олиб чиқиб кеттим. Ҳозир четда ишлаб онамни, синглимни ва янгамни болларини боқишга ёрдамлашаман…

Улар ватан ичида ўғилларини, эрларини чиқишини кутиб ўтиришипти. Жиянларим катта бўлиб қолишган, лекин ҳалиям намозни бировга кўрсатмай ўқишади, қиз жиянларим рўмол ўрашолмайди, аёлларни ҳижоблари шароитга қараб ўзига яраша бўпқолган… Бундай оилалар жуда кўп.

Нима айб қилгандик ҳайронман. Биз ҳанафий мазҳабидаги мусулмонлар эдик…. Сиғмадик ўз мусулмон ватанимизга… Биз нима қилишимиз керак эди???!!!

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Гугушадан урнак олиш керак эди гуё!!!

    14/04/2018 10:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort