Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент Шавкат Миромоновичнинг резеденциясига отланган аёллар қўлга олинди

Президент Шавкат Миромоновичнинг резеденциясига отланган аёллар қўлга олинди
15 Nisan 2018 - 12:25 'да юкланди ва 1253 марта ўқилди.

Ҳуқуқбон Шуҳрат Рустамовнинг телефон орқали бизга ташвишланиб берган маълумотига кўра, Президентимизнинг Халқ қабулхонасига, Сенатга, Бош прокурор қабулига нажот истаб боришлари ортидан ҳожати равон бўлмаган аҳоли вакиллари – турли вилоятлардан ўз муаммолари билан арз қилиб келган бир гуруҳ аёллар бугун, 15 апрель, якшанба куни эрталаб Президент резеденциясига – Шавкат Миромоновичнинг яшаш қароргоҳига бориш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Академияси муюлишида тўпланишган.

Бироқ бахтга қарши Президент қароргоҳига отланган аёллар Академия яқинида уларни қадамини қаричлаб юрган Ички ишлар ходамлари томонидан қўлга олинган ва ички ишлар идорасига олиб кетилган.

Шу сабаб айни дамда Президент қароргоҳига отланган аёллар билан телефон алоқалари узилиб қолган…

Президент резиденциясига бориш истагидаги хотин-қизлар орасида Хоразмлик Аделия Худойберганова, Зулфия Хуждойберганова, Самарқандлик Фароғат Йўлдошева, Севара Ғуломова, Ферайде Ғуломова, Гулбаҳор
Каримбекова ва бошқалар бўлган.

Малоҳат Эшонқулова 
Мустақил журналист

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort