Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Баённома ва кўрсатмаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида

Баённома ва кўрсатмаларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида
16 Nisan 2018 - 15:00 'да юкланди ва 1206 марта ўқилди.

Бугун, 2018 йилнинг 16 апрел куни соат 14:00 да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев ва бошқалар иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бошланди.

Эътиборингизга суд мажлисидан оввал олинган фото лавҳаларни ҳавола қиламиз.

Шунингдек бугунги суд мажлисида Б.Абдуллаев адвокати С.Майоров судга ўз илтимосномаси билан мурожаат қилди.

(Малоҳат Эшонқулова олган суратлар)

* * *

Жиноят ишлари бўйича Тошкен шаҳар судида
бўлиб ўтаётган Абдуллаев Б.Қ. ва бошқалар иши бўйича
суд мажлиси раиси Нурматов З.га

ИЛТИМОСНОМА

Жиноят иши материаллари билан танишиш, ашёвий далиллар ва суд жараёни давомида олинган кўрсатмаларнинг кўздан кечирилиши натижасида фалцификация ва сунъий далиллар яратилиш фактлари аниқланди.

1.Тергов органи томонидан жиноят иши материалларига била туриб соҳта ҳужжат киритилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати тезкор ходими Тимур Якубов томонидан тайёрланган ва имзоланган. Бу ҳужжат, “Усмон Ҳақназаров” исми эслаб ўтилган интернет-мақолаларни кўздан кечириш баённомасидир. Кўздан кечириш баённомаси 28 сентябр 2017 йил санаси билан қайд қилинган. Кўздан кечириш вақти: 10:00 дан 11:30 гача. Кўздан кечириш ери: “Ганга” интернет кафеси. Баённома тузилган жой: “Ганга” интернет кафеси, яъни, кўздан кечириш амалга оширилган ер.

2.28.09.2017 йилги баённома соҳталаштирилган, деган хулоса чиқаришга асос бўлувчи фактлар:

а) Баённомада интернетда 2017 йилнинг 28 сентябридан кейин пайдо бўлган тўққиз дона интернет мақолалар келтириб ўтилган. Булар:

1.“Ҳақназаров” бўлиш жиноят эмас – шарафдир (18.10.2017 й.)

2.Урушдан баттар бир тинчлик турибди юртим устида (29.09.2017 й.)

3.Қозоқ қардошларга мурожаат

4.Бемаъни уйдирмаларни рад этаман (10.10.2017 й.)

5.“Сувни ким лойқалантираяпти?” сарлавҳали мақола муаллифи ва унинг ортидагиларга жавоб (18.10.2017)

6.Матбуот баёноти (03.10.2017 й.)

7.Ўз-ўзимга риторик саволлар (09.0.2017 й.)

8.Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати битта тош билан бир неча қушни уриб туширмоқчи (05.10.2017 й.)

9.Ўша пайтда Усмон Ҳақназаров бу Бобомурод Абдуллаев эканлигини АЙТИШ хавфли эди, бугун эса буни АЙТМАСЛИК хавфли. (05.10.2017 й.)

Рўйхатдаги, итернетда эълон қилинган энг сўнгги мақола 2017 йилнинг 18 октябри санасига эга.

Шу сабабли, 28.09.2017 йил билан қайд қилинган ушбу баённома 2017 йилнинг 19 октябридан аввал тузилган бўлиши мумкин эмас.

Бу эса, гувоҳ Якубов Тимур ва мутахассис Сайдалиев К.лар билиб туриб судга ёлғон кўрсатма беришган. Ҳамда, Сайдалиев К. Ёлғон кўрсатмани икки марта берган: биринчи марта 2017 йилнинг 15 октябри билан қайд қилинган тергов жараёнида, иккинчи марта – 2018 йилнинг 11 апрел куни судда.

б) Тергов органи томонидан жиноят иши материалларига билиб туриб соҳта ҳужжат қўшилган: Сайдалиев К.нинг мутахассис сифатида тергов қилинганлиги ҳақидаги баённома. Баённомада Сайдалиев К.нинг, интернет мақолаларнинг кўздан кечирилиши ва кўчириб олиниши унинг иштирокида интернет кафеда 14.10.2017 йилда бўлиб ўтганлиги, айнан у сайтларга кириб, у ердан мақолаларни кўчириб олганлиги, баённома интернет кафеда тузилгани ва 14.10.2017 йилда интернет кафе биносида баённомани имзолагани, таъкидланган. Ва бу мақолалардан бирининг интернетда аслида 14.10.2017 йилдан сўнг пайдо бўлганига қарамасдан.

в) Суд мажлиси котиби томонидан 11.04.2018 йилда гувоҳлар Т.Якубов ва мутахассис Сайдалиев К.нинг, уларнинг 28.09.2017 йилда биргаликда тўққиз дона интернет мақолани кўздан кечирганликлари ҳақидаги ёзув суд баённомасига киритилган. Адвокат томонидан 2018 йилда аниқланишича ушбу мақолалар интернетда 28.09.2017 йилдан кейин пайдо бўлган, шунингдек баённома интернет кафе биносида 28.09.2017 йилда тузилиб, имзоланган.

г) Мутахассис Сайдалиев К.нинг ўз ихтиёри билан тан олишича, битта мақолани кўздан кечириш ва кўчириб олиш учун таҳминан 10 дақиқа сарфланган. Шунга кўра, 142 та мақолани кўздан кечириш ва кўчириб олиш учун, 1400 дақиқа ёки 23 соат керак бўлиши лозим эди. Кўздан кечириш ва кўчириб олиш ишлари тушликка яқин бошланганлигини ҳисобга олган ҳолда, бу ишлар баённомада кўрсатилгандек 11:30 да тугалланиши мумкин эмасди.

Юқорида келтириб ўтилганлар асосида илтимос қиламан:

1.Якубов Т. ва Сайдалиев К. Томонидан имзоланган 28.09.2017 йилги кўздан кечириш ҳақидаги баённомани (1-том, 11-14 бет) иш бўйича соҳталаштирилган, ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

2.Мутахассис Сайдалиев К.нинг тергов қилинганлиги ҳақидаги 15.10.2017 йилги баённомани (3-т., 218-222 б.) иш бўйича соҳталаштирилган, ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

3.Якубов Т. ва Сайдалиев К.ларни гувоҳ сифатида қайтадан сўроқ қилишни.

4.Гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун 28.09.2017 йилги баённомани имзолаган ҳолисларни судга чақиришни.

5.Сайдалиев К. ишлайдиган давлат муассасасидан, консултация ўтказиш ва кўздан кечириш жараёнида қатнашиш учун 27.09.2017 йилдан 30.10.2017 йилгача бўлган муддат мобайнида МХХга чақирилган аниқ вақт ҳақидаги ва Сайдалиев К. 28.09.2017 йил соат 9:30 дан кейин ва 14.10.2017 йил соат 9:30 дан кейин ўз иш жойида бўлганми ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни талаб қилишни.

6.Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизматига, Т.Якубов томонидан 28.09.2017 йил билан қайд қилинган баённомани тузиш пайтида ўз вазифаларига риоя қилмаганлик юзасидан хизмат текшируви ўтказишни юклашни.

7.Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизматига, ёзганлик айби Абдуллаев Бобомурод Қодировичга юкланаётган, терговчилар томонидан олинган, жиноят ишида айтиб ўтилган 142 дона мақола ёзилган илк магнитли ташувчини аниқлаш, илк ёзилиш санасини аниқлаш, интернетга кириш амалга оширилган ўша компютерни аниқлаш, мақолаларнинг магнитли ташувчига ёзилиши санасини аниқлаш, мақолалар ёзилган флеш картани аниқлаш бўйича ички текширув ўтказишни юклашни.

Тергов органи томонидан жиноят иши материалларига била туриб соҳта ҳужжат киритилган. Ушбу ҳужжат – кўздан кечириш баённомаси мутахассис Сайдалиев К. иштирокида терговчи Веселов А.А. томонидан тайёрланган ва 14.10.2017 йил санаси билан қайд қилинган. Ушбу баённома, 28.09.2017 йилги баённома билан бир хил мазмунга эга бўлиб, 142 та мақола кўздан кечирилганлиги кўрсатиб ўтилган, шу жумладан эълон қилиниш санаси 18.10.2017 йил бўлган “Ҳақназаров” бўлиш жиноят эмас – шарафдир” мақоласи ҳам. “Усмон Ҳақназаров” исми эслаб ўтилган интернет мақолаларни кўздан кечириш ҳақидаги ушбу баённома 2017 йилнинг 14 октябр куни билан қайд қилинган. Кўздан кечириш вақти: 10:00 дан 11:30 гача. Кўздан кечириш ери: “Ганга” интернет кафеси. Баённома тузилган жой: “Ганга” интернет кафеси, яъни, кўздан кечириш амалга оширилган ер.

14.10.2017 йилги баённома соҳталаштирилган, деган хулоса чиқаришга асос бўлувчи фактлар:

Баённомада, интернетда 2017 йилнинг 18 октябр куни эълон қилинган мақола келтириб ўтилган.

Шу сабабли, 14.10.2017 йил билан қайд қилинган ушбу баённома 2017 йилнинг 19 октябридан аввал тузилган бўлиши мумкин эмас.

Бу, мутахассис Сайдалиев К. аввал терговчига 15.10.2017 йилда, сўнгра судга 11.04.2017 йилда билиб туриб ёлғон кўрсатма берганлигини англатади. Бу эса ўз ўрнида, терговчи Веселов А.А. билиб туриб соҳта ҳужжат тузганини, жиноят иши бўйича сунъий далил яратганини билдиради.

Бу, теговчининг 16.10.2017 йилги, 19.10.2017 йилги ва 30.10.2017 йилги ажрими билан Республика суд экспертиза марказига учта эксперт тадқиқоти учун берилган интернет мақолаларининг келиб чиқиши номаълум эканлигини англатади.

Бу эса, 11.12.2017 йилги №10279/24, 18.12.2017 йилги №10426/23 ва 29.11.2017 йилги №10838/24 сонли эксперт хулосаларининг иш бўйича далил эмаслигини, аниқроғи, ишончсиз, яроқсиз ва натижада иш бўйича қўлланиб бўлмайдиган далил эканлигини англатади.

Юқорида келтириб ўтилганлар асосида илтимос қиламан:

1.Веселов А.А. ва Сайдалиев К. Томонидан имзоланган 14.10.2017 йилги кўздан кечириш ҳақидаги баённомани иш бўйича соҳталаштирилган, ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

2.Мутахассис Сайдалиев К.нинг тергов қилинганлиги ҳақидаги 15.10.2017 йилги баённомани иш бўйича соҳталаштирилган, ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

3.Мутахассис Сайдалиев К.нинг 11.04.2018 йилда гувоҳ сифатида судда берилган кўрсатмаларини ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

4.Терговчи Веселов А.А.нинг 11.04.2018 йилда гувоҳ сифатида судда берилган кўрсатмаларини иш бўйича ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган далил деб топишни.

5.Терговчи Веселов А.А. ва мутахассис Сайдалиев К.ларни 14.10.2017 йилги кўдан кечириш баённомасини тузиш борасида гувоҳ сифатида сўроқ қилишни.

6.Гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун 14.10.2017 йилги баённомани имзолаган ҳолисларни судга чақиришни.

7.Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизматига, терговчи А.Веселов томонидан 14.10.2017 йил билан қайд қилинган баённомани тузиш пайтида ўз вазифаларига риоя қилмаганлик юзасидан хизмат текшируви ўтказишни юклашни.

8.Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизматига, ёзганлик айби Абдуллаев Бобомурод Қодировичга юкланаётган, терговчилар томонидан олинган, жиноят ишида айтиб ўтилган 142 дона мақола ёзилган илк магнитли ташувчини аниқлаш, илк ёзилиш санасини аниқлаш, интернетга кириш амалга оширилган ўша компютерни аниқлаш, мақолаларнинг магнитли ташувчига ёзилиши санасини аниқлаш, мақолалар ёзилган флеш картани аниқлаш бўйича ички текширув ўтказишни юклашни.

9.Суд мажлисида мутахассисларни жалб қилган ҳолда www.uzxalqharakati.com сайтига кириш ва у ердан, 19.10.2017 йилги терговчининг ажрими билан аввал экспертларга тақдим қилинган (рус тилидаги 9 та мақола) интернет мақолаларни кўчириб олишни, ва шулар асосида қайта политолог-лингвистик комплекс суд экспертизаси ўтказиш, ва экспертлар олдига 19.10.2017 йилги терговчи ажримида қўйилган айни вазифаларни қўйишни.

10.Суд мажлисида мутахассисларни жалб қилган ҳолда www.uzxalqharakati.com сайтига кириш ва у ердан, 16.10.2017 йилги терговчининг ажрими билан аввал экспертларга тақдим қилинган (142 та мақола) интернет мақолаларни кўчириб олишни, ва шулар асосида қайта филологик (муаллифлик) комплекс суд экспертизаси ўтказиш, ва экспертлар олдига 16.10.2017 йилги терговчи ажримида қўйилган айни вазифаларни қўйишни.

11.Суд мажлисида мутахассисларни жалб қилган ҳолда www.uzxalqharakati.com сайтига кириш ва у ердан, 30.10.2017 йилги терговчининг ажрими билан аввал экспертларга тақдим қилинган (142 та мақола) интернет мақолаларни кўчириб олишни, ва шулар асосида қайта филологик комплекс суд экспертизаси ўтказиш, ва экспертлар олдига 30.10.2017 йилги терговчи ажримида қўйилган айни вазифаларни қўйишни.

12.Терговчиларнинг 16.10.2017 йилги, 19.10.2017 йилги, 30.10.2017 йилги, ушбу илтимосноманинг 9, 10, 11-пунктларда кўрсатиб ўтилган суд экспертизаларини тайинлаш ҳақидаги, ўз ичига ёлғон маълумотлар олган ва иш материалларида манбаси мавжуд бўлмаган интернет мақолаларни тақдим қилувчи ажримларини ҳақиқий эмас деб топишни.

13.“Усмон Ҳақназаров” исми эслаб ўтилган интернет мақолалар ва улар ёзилган магнитли ташувчини тасдиқловчи терговчи ажримини, ишончсиз ва қўллаб бўлмайдиган далилларга асосланган ҳужжат сифатида ҳақиқий эмас деб топишни.

14.Эксперт Питиримова О.Е.ни, нега терговчи ажримининг 16.10.2017 йил билан қайд қилинганлигига қарамай, экспертлик тадқиқоти предмети 18.10.2017 йилги интернет мақола бўлганлиги ҳақида тушунтириш олиш, ва тақдим қилинган “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остидаги мақолаларда айнан қайси иборалар, экспертларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиш, конституциявий тузумни ағдаришга чақириқлари бор деган хулоса беришларига асос бўлганлигига аниқлик киритиш учун қайта сўроқ қилишни.

15.Эксперт Солиева Н.А.ни, нега терговчи ажримининг 16.10.2017 йил билан қайд қилинганлигига қарамай, экспертлик тадқиқоти предмети 18.10.2017 йилги интернет мақола бўлганлиги ҳақида тушунтириш олиш, тақдим қилинган “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остидаги мақолаларда айнан қайси иборалар, экспертларнинг ҳокимиятни эгаллаб олиш, конституциявий тузумни ағдаришга чақириқлари бор деган хулоса беришларига асос бўлганлигига аниқлик киритиш ва рус тилидан таржима қилинган ўзбекча мақолалар асосида муаллифни аниқлаш масаласида қайта сўроқ қилишни.

16.Тадқиқ қилиш учун материалнинг мавжуд эмаслиги ва судда иш вақти тугагани натижасида берилган саволларга жавоб бераолмаган мутахассис Тўлаганова Н.У.ни қайта сўроқ қилишни.

17.Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хазматидан, иш материалларида мавжуд бўлмаган 19.10.2017 йилги суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги терговчи ажримини ва унга иловани талаб қилишни.

Адвокат: Майоров С.А.

(Русчадан таржима қилинди)
ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort