Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маҳкама: Нохолис гувоҳ

Маҳкама: Нохолис гувоҳ
16 Nisan 2018 - 17:56 'да юкланди ва 1348 марта ўқилди.

Бугун, 2018 йилнинг 16 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида соат 14:00 да бошланган журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича навбатдаги маҳкама бўлиб ўтди.

Суд мажлисида даставвал гувоҳ сифатида 1983 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган Жўраев Умарбек Акромовичнинг кўрсатмалари тингланди.

У.Жўраев ҳозирда Тошкентнинг Қушбеги маҳалласида истиқомат қилр экан. Олий маълумотли иқтисодчи, Саноат қурилиш банкида етакчи мутахассис бўлиб ишлар экан.

Жўраев Бобомурод Абдуллаев иши бўйича терговчилар томонидан 14 октябр 2017 йилдги баённомани тузишда холис сифатида иштирок этган шахслардан бири.

У судда кўрсатма бераётган пайтида довдираб, ўзининг нохолис эканлигини фош қилиб қўйди.

Бирорта бир саволга аниқ жавоб бера олмади.

Умарбек Жўраев 2017 йилнинг 14 октябр куни “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан ёзилган мақолаларни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтидан олишда иштирок этган экан. Лекин кўрсатма беришни бошлаганда қайси масалада холислик қилганини билмади. “Кечирасизлар, мен ўша куни бир вақтда 6 та масалада холислик қилганман. Қайси иш ҳақида кетаяпти гап?”, деб сўради.

Судя Зафар Нурматов гувоҳга 14 октябр куни имзоланган баённомани узатди иш материалларидан. Суд материалига қараб ҳам тўғри жавоб бераолмади ва довдираб қолди Жўраев.

Нечта мақола олинган, қайси интернет кафеда олинганини ҳам билмайди.

Б.Абдуллаев иши бўйича холислик пайтида яна 5 ерда холислик қилган. Бу ҳолат шубҳа туғдиради. Унинг бошқа иши йўқми, банкдаги иши нима бўлади етакчи мутахассиснинг? Фақат холислик қилиш билан шуғулланадими?

Қизиғи шундаки, интернет кафедан Усмон Ҳақназаров мақолаларини юклаб олинганлиги ҳақида МХХ ходимларининг 2017 йилнинг 14 октябрда тузган ва холислар томонидан имзоланиб тасдиқланган баённомасида интернетга 18 октябрда чиқган мақолалар ҳам мавжуд.

Бу борада судя, адвокат Майоров ва Бобомурод жуда ҳақли саволлар беришди. “Баённомани 14 октябр куни имзолаган бўлсангиз, бу ерда 18 октябр куни чиққан мақола нима қилиб юрибди”, деб савол берилди. Умарбек Жўраев бу саволга жавоб бера олмади.

Судя гувоҳдан, “Ёлғон кўрсатма бериш ҳақида огоҳлантирдик, бу учунжиноий жавобгарлик бор, биласиз а?”, деб сўради.

“Ҳа”, деди гувоҳ ва, “Баённома варақларининг орқасига қўйилган имзолар меники, аммо бошқа имзолар меники эканлигига шубҳа билан қараяпман”, деди.

Бугунги суд мажлисида Боомурод Абдуллаев яна қўшимча кўрсатмалар берди. У жиноят ишида бир бирига зид бўлган фактлар ҳақида таъкидлаб гапирди.

Бугунги маҳкама юзасидан Аъзам Турғунов билан суҳбат аудиоси:

(Хабар мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова овозидан ёзиб олинди)

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort