Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёевга суиқасдда айбланган шахснинг отаси уни айбсиз деди

Мирзиёевга суиқасдда айбланган шахснинг отаси уни айбсиз деди
17 Nisan 2018 - 18:57 'да юкланди ва 1180 марта ўқилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсантбек Саримсоқов “ўғлим айбсиз” дея билдирди.

АКИ пресс агентлигига кўра, 17 апрель куни Бишкекда матбуот анжумани ўтказган Саримсоқов ўз ўғлининг Ўзбекистон президентини ўлдириш режаси бўлмаганини айтган.

Ўш шаҳар суди 30 яшар Достонни “Ўзбекистон президентига суиқасд уюштиришга уринишда” айбли деб топиб 15 йилга Озодликдан махрум қилган эди.

19 апрель куни Саримсоқовнинг шикоят аризасига биноан Ўш вилоят аппеляция суди ишни қайта кўриб чиқади.

Саримсоқовнинг матбуот анжумани пайтида АКИ прессга айтишича, ўғли тухмат қурбони бўлган:

«Ўғлимни 2017 йилнинг 2 сентябр куни ГКНБ ходимлари қўлига кишан солиб, олиб кетишди. Унга Ўзбекистон президентини Бишкек шаҳрига келганда ўлдириш планини тузди деган айб юклашди. Уйни обыск қилганда битта ҳам документ топишмади. Ит билан текширишганда қора пакетдаги нарсани топишди. Портловчи модда деб расмийлаштирдилар. Ўғлимни уришди, қўлини қайиришди ва қийноқ ëрдамида айбини бўйнига олдиришди. Ўғлимга рус тилида ëзилган иқроқномага қўл қўйдиришди. У рус тилини билмайдику. Ким ишонади менинг ўғлимнинг битта ўзи президентни ўлдира олади деб. Агар бу ҳақиқат бўлганда мен бу ерда бу гапларни айтиб ўтирмасдим», – дейди Саримсоқов.

Қирғизистондаги Turmush нашрига кўра, 15 йилга қамалган Достонбек 2017 йилнинг август ойида “Жамоат Тавҳид ва Жиход” ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Бишкекка ташрифи пайтида отиб ўлдиришни режалаган.

Айни нашрга кўра, Достонбекнинг уйидан портлатувчи шнур, пластит ва детонатор каби суиқасд учун режаланган портловчи моддалар топилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 2017 йилнинг 5 сентябрида Қирғизистон пойтахти Бишкекка давлат ташрифи билан келган эди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Яна мусулмонлар айбдор.

    18/04/2018 09:14
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort