Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёда ким энг ёмон бўлса…

Дунёда ким энг ёмон бўлса…
04 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 762 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Етуклигинг ҳаммага ойдин,
Етуклигинг ҳаммага аён.
Эл айниган шу мудҳиш кунлар
Бир фазилат сенда намоён.
Бир кун фазлинг билан қутқаргунг
Юракларни ўкинч-доғлардан…
Босқин вақти жавоҳирларни
Асрайдилар саждагоҳларда».

* * *

«Дунёда ким энг ёмон бўлса,
Унинг билан тенг ёмон бўлдим.
Энг ёмонлар ичинда ҳатто
Аслида мен энг ёмон бўлдим.
Шодланмадим очилишдан ҳеч,
Ғам чекмадим ҳеч вақт сўлишдан.
Табриклайман. Барингиз озод
Дунёда энг ёмон бўлишдан».

* * *

«Ниқобингни кўтарган эдинг,
Қош қиличинг яланғочланди.
Қулоқ эшитиб, кўз кўрмаган
Ғаройиб хунрезлик бошланди.
Дастингдан бу кўксим бўлди чок,
Силқиётир юрагимдан қон.
Сочларингдан ип олиб ўтказ,
Киприкларинг игнадир, инон.
Игналар санч омонлик учун
Дилингга раҳм солса гар оҳим.
Ўламанми ё қоламанми,
Қўлингдаман энди, жарроҳим».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort