Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳар бошда бор бу дард…

Ҳар бошда бор бу дард…
07 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 654 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Отанг вафот этди. Кўксингни
Ул раҳматлик учун қабр қил.
Сочинг юлма. Юзингни йиртма.
Ҳар бошда бор бу дард. Сабр қил.
Шуълалар соч ғариб ерларга,
Зулматдаги нурдек етим бўл.
Бебаҳолик касб эт оҳиста,
Садафдаги дурдек ятим бўл.
Қорачиқдек асра яроғин,
Тулпор, пўстин ҳам чўгирмасин.
Қиёматда учрашганингда
Токи сендан юз ўгирмасин».

* * *

«Устингда бирпас ёнбошладим,
Ажаб эмас инграб юборсанг.
Минг йилларни кўрасан олддан,
Башоратгўй, қадрдон харсанг.
“Ал-қасос ул мин ал-ҳақ” нақлин
Ястаниб хуш кўраётирсан.
Қабрим тоши бўлажагингни,
Эҳтимол, туш кўраётирсан.
Ҳам хотирлаб мени ўша кун,
Менинг учун андуҳ еб ҳамда
Ҳозир мендек ясланиб олиб
Ором олажаксан тепамда».

* * *

«Ҳижрон тоқатимни тоқ қилгач,
Хатлар ёздим сенга минг ғамда.
Ҳасрат билан мактуб кутаман,
Мактубингдан қўрқаман ҳамда.
Номаларинг ардоқлармикан
Юрагимни — мунис қумрини?..
…Жавобларинг кечикмоқдалар
Узайтириб умид умрини».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort