Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёр ёнинда билинар

Ёр ёнинда билинар
02 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 518 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Ёр ёнинда билинар

Нокас яхшилик билмас,
Ҳоли жангда билинар,
Кўрар кўзнинг қиймати,
Кўр ёнинда билинар.

Дали кўнглим таянчи,
Йўқдир дунё инончи,
Соз қулоқнинг қувончи,
Кар ёнинда билинар.

Хоҳ қари бўл, хоҳла ёш,
Халққа сиринг этма фош,
Сир сақлаган маҳок тош,
Зар ёнинда билинар.

Бу дунёнинг муроди –
От, заифа, зурёди,
Арвонанинг[1] қуввати,
Нар ёнинда билинар.

Бўлса ғамдан халосим,
Ёза дўнса қиш фаслим,
Махдумқули, ихлосим,
Ёр ёнинда билинар.

[1] Арвона – туянинг урғочи.

 

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort