Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Заҳмат тортилмаган ерда

Заҳмат тортилмаган ерда
05 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 883 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Заҳмат тортилмаган ерда

Иззат, ҳурмат кўзламагил,
Заҳмат тортилмаган ерда,
Оқил бўлсанг, сўз айтмагил,
Навбат берилмаган ерда.

Яхши хотира, бир – аркон,
Нектарсиз гул қуруқ тикан,
Орли йигит тутмас маскан,
Хулқи севилмаган ерда.

Ботиб қолган ариқ оқмас,
Ҳар аҳмоқдан карам чиқмас,
Ит ҳурмаса, мушук боқмас,
Супра ёйилмаган ерда.

Ҳаж айласанг, йўққа дўнар,
Гул очилса, хорга дўнар,
Хизмат қилсанг пучга дўнар,
Қадринг билинмаган ерда.

Номард қўш[1] устинда гурлар,
Итлар суяк кўрса, ғарлар,
Қўрқоқнинг қиличи порлар,
Душман кўринмаган ерда.

Булут ичинда ой хира,
Ўғри менгзар тунда нара,
Тулки, шоғол дўнар шера,
Саваш қурилмаган ерда.

Ноҳақни, ур, ҳақни оқла,
Мард йигитнинг сўзин ҳақла,
Махдумқули, дилинг сақла,
Сўроқ сўралмаган ерда!

[1] Қўш – чўпонларнинг молларни ўтлатиб, олиб келиб қамайдиган жойи. Чўпонлар ҳам унинг атрофида жойлашадилар. Еди-ичди, барчаси шу ерда бўлади.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort