Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ғалати одам

Ғалати одам
03 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 815 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ҒАЛАТИ ОДАМ

Унинг тувагига бир даста гул солиб қўйсангиз, у
таажжубланмайди.
Лом-мим демай, гулга сув қуя бошлайди.
Унинг столига ўн cўм пул қўйиб, қараб турсангиз, у пулни
жимгина олади-да, дўконга чиқиб кетади.
Тўғри, сиз унинг «pаҳмати»га зор эмассиз, лекин бу одамдаги
хотиржамлик сизнинг жонингизни чиқаради ва ўзингизни қўярга
жой тополмай, унга нафрат билан қарайсиз.
У бесаранжомлигингизни сезиб, сизга тикилади…
– Сизга нима керак ўзи? – дейди у хотиржам.
– Раҳмат! – деб юборасиз кутилмаганда.
– Арзимайди,- деб ғўлдирайди у… ва сиз келтирган гулга сув
қуйишда давом этади ёки сиз қўйган навбатдаги ўн сўмликни олиб,
дўконга чиқиб кетади.

1982

 

(179)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (112-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort