Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жанон бўларми?

Жанон бўларми?
08 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 505 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

 

Жанон бўларми?

Дали кўнглим, бир насиҳат деяйин,
Жон демагил, бўйла жанон бўларми?
Бир сўзни ўрнинда сўйлай билмаган –
Одам деган бўйла инсон бўларми?

Мутиғ бўлиб, Худо амрин тутмаган,
Гавҳар олиб, бозоринда сотмаган,
Отадан, бободан беклик этмаган,
Эл қадрин биларми, султон бўларми?

Одам бордир одамларни буздирган,
Шайтон бўлиб, тўғри йўлдан оздирган,
Хотин сўзин уй-орада кездирган,
Аларнинг қўйнинда иймон бўларми?

Махдумқули деяр, айтар сўзим кўп,
Дунёда топилмас, ҳеч нуқсони йўқ,
Китоб кўрган қулнинг ўздан кўнгли тўқ,
Англарнинг қалбида шайтон бўларми?

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Ислом Холбойнинг таржималари яхши чиққан.
    Бироқ кичкина камчиликлардан ҳам ҳоли эмас.
    Масалан: “Бўйла” (тўғрироғи “бейла”) сўзи туркманча.
    Бу сўзнинг ўзбекчаси “Бундай” бўлиши лозим.

    08/05/2018 14:00
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort