Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

…Кун ботади

…Кун ботади
10 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 462 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

 

«Мен қуёшни севаман жондан,
Порлаб турсин дейман у доим.
Тонг отади ҳар куни тонгда,
Ранжитмайди мени худойим.
Кимдир менга раво кўрмайди
Чарақлаган шу кун, кундузни.
Зулумотни бошимга ёпиб,
Сочмоқ истар минг-минг юлдузни.
Қилмоқ истар қуёшдан маҳрум,
Қилмоқ истар офтобдан жудо.
…Кун ботади. У одамни ҳам
Ранжитмайди, негадир, худо».

* * *

«Михламади тўшагимга дард,
Ланг бўлмадим, шол бўлганим йўқ.
Юрагимнинг санчиқларидан
Мен бунингдек ҳол бўлганим йўқ.
Токи уни тушимда кўрдим,
Тўшак бўлди муқим бир жойим.
Кеча-кундуз менга уйқу бер,
Сендан ўтинаман, худойим.
Тушларимда ул сарвинозим
Кўринмайин қолган чоғида
Дунёдан ҳам бир хабар олай,
Уйғотиб ҳам тургин гоҳида.
Ухламоқ бахт. Бахтдир уйғонмоқ.
Гоҳ шод, гоҳи чекиб қайғуни.
Муддатидан беш кун ортга сур
Фақатгина сўнгги уйқуни».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort