Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сергак бўлинг. Ёлғонга учманг…

Сергак бўлинг. Ёлғонга учманг…
13 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 612 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

«Бу элда энг ҳаёли одам
Ечинади чиқиб майдонга.
Бу элда энг соддадил одам
Дарс беради тўда шайтонга.
Бу эдда энг ҳалол одамнинг
Сон-саноқсиз ҳаром ери бор.
Энг вафодор ҳар бир хотиннинг
Камида ўн-ўн беш эри бор.
Бу ерда ҳар қарич тупроқда
Минг ўлим чанг солар тирилиб.
Бир-бирининг қучоқларида
Кетаётир бари қирилиб…»

* * *

«Ишонмангиз дабдабаларга,
Шиорларга ишонмангизлар.
Диёрларга кўз олайтирган
Диёрларга ишонмангизлар.
Ўз бурнидан нарини кўрмас
Аймоқларга ишонмангизлар.
Талончилар тилидан томган
Қаймоқларга ишонмангизлар.
Минг хил ғараз билан берилган
Баҳоларга ишонмангизлар.
Эл қонига байроқ бўяган
Даҳоларга ишонмангизлар.
Душманларга бошин силатган
Шод қулларга ишонмангизлар.
Эътиқодин ақчага сотган
Сотқинларга ишонмангизлар.
Ишонмангиз жазаваларга,
Асло хуружларга ишонманг.
Ватан деган — тақдир инъоми,
Инъомфурушларга ишонманг.
Ҳаммасида айниши мумкин
Адлу инсоф, вафо, диёнат.
Ҳеч гап эмас содир бўлиши
Улардан энг жирканч хиёнат.
Сергак бўлинг. Ёлғонга учманг.
Ўтрик сўзни ҳам демангизлар.
Ҳалол бўлса, не есангиз енг,
Фақатгина панд емангизлар.
Ҳалол меҳнат, содиқ дўст, чин ёр
Ростакам бахт, асл оромдир.
Золим учун қилинган меҳнат
Тўнғиз гўштидан ҳам ҳаромдир.
Ҳикматини унутмангизлар
Авлиёлар айтган пандининг.
Руҳини шод этиб, яшанг Шайх
Баҳовиддин Нақшбандийнинг.
Парво этманг, такрор айтаман
Бахт ҳақдаги кўпик гапларга.
Ишонингиз иш билан машғул
Тарс ёрилган қутлуғ кафтларга».

* * *

«— Мўйсафидим, излабсен ёшлик,
Мўйсафидим, ҳусн излабсен.
Бўябдирсан соч-соқолингни,
Билмам — кимдан, нени гизлабсен.
« — Айланайин қайғуришингдан,
Айланайин кўзёшларингдан,
Соч-соқолим оқин гизладим
Сенинг ёш-ёш кундошларингдан.
« — Кундошларимдан айланайин,
Кесиб ўтмас ҳеч вақт йўлимни.
Бир тилагим сен ўлмагайсан,
Кундош деб билганман ўлимни.
Ўлим сени олиб кетгали
Кесиб ўтмаса бас, йўлимдан.
Бўёқ билан соч оқларини
Гизлаб билармисан ўлимдан?..»

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort