Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кел, кўнгил

Кел, кўнгил
14 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 426 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

   

Кел, кўнгил

Кел, кўнгил, ёрга борайлик,
Ҳамро бўлгил, йўллар билан –
Ёр кўйида қадам қўйсак,
Оёқ қолиб бошлар билан.

Осмоннинг кўрки анвардир,
Дунё кўрки симу зардир,
Жасад – тупроқ, жон – жавҳардир,
Олиб бўлмас зарлар билан.

Шунқорнинг пари етилар,
Кўп тоши йироқ отилар,
Йигитнинг оти тутилар,
Қариндошлар, хослар билан.

Қувонмагил сувратингга,
Миндирар сохта отига,
Дуч бўлсанг ёмон хотинга,
Умринг ўтар шўрлар билан.

Бахил бойда берим бўлмас,
Мард сўзина бовар қилмас,
Арвонанинг юки қолмас,
Йўлга кирсанг нарлар билан.

Ғаниматдир қардош сўзи,
Даводир қадами тўзи,
Бир аблахнинг нокас сўзи,
Баробардир норлар билан.

Пасткаш қаршисинда турма,
Бахилнинг юзини кўрма,
Кар билан хилват сўз қурма,
Йўлга кирма, кўрлар билан.

Ёмон билан йўлдош бўлма,
Душман билан сирдош бўлма,
Таом еб, товоқдош бўлма,
Ифлос, ҳаромхўрлар билан.

Бадхулқлар насиҳат тутмас,
Яхши сўзга қулоқ осмас,
Айтган сўзинг фойда бермас,
Нокас суҳбатдошлар билан.

Бўлмас ишга бўл, овора,
Топмай десанг, дардга чора,
Қўшни бўлсанг ҳаромхўрга,
Ситам айлар зорлар билан.

Пандимни ол, ахмоқ киши,
Йўқ жойдан топма койиши,
Кўтармаса давлат қуши,
Учиб бўлмас парлар билан.

Яхшига ўзинг ёр айла,
Мажлисини бозор айла,
Бориб-келиб, гулзор айла,
Йўлни бузма шерлар билан.

Махдумқули, яқин-ёдлар,
Ғамгинлару кўнгли шодлар –
Бунда келган барча зотлар,
Яксон бўлар ерлар билан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort