Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бобомурод Абдуллаев: “Усмон Ҳақназаров ўз миссиясини бажариб бўлди”

Бобомурод Абдуллаев: “Усмон Ҳақназаров ўз миссиясини бажариб бўлди”
07 Mayıs 2018 - 23:24 'да юкланди ва 819 марта ўқилди.

7 май куни Тошкент суди томонидан суд залидан озодликка чиқарилган журналист Бобомурод Абдуллаев BBCUZBEK.COM нинг Facebook саҳифасидаги жонли мулоқотида иштирок этди. У Усмон Ҳақназаров тахаллуси ўз миссиясини бажариб бўлгани учун бу ном остида бошқа мақола ёзмаслигини маълум қилди.

Суд унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Абдуллаев билан судланган яна уч киши суд томонидан айбсиз деб топилган.

Бобомурод Абдуллаев судининг очиқ ва адолатли ўтиши Мирзиёев бошлаган сиёсий ислоҳотларнинг натижаси эканлигини айтди.

Жонли мулоқотни BBCUZBEK.COMнинг YouTube каналида томоша қилинг:

У МХХ раиси Рустам Иноятов вазифасидан олиниши билан МХХ ҳибсхонасида унга нисбатан муомала ижобий томонга ўзгарганини билдирди.

Журналистга кўра мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг Бобомурод Абдуллаевнинг Усмон Ҳақназаров эканлигини матбуот анжумани орқали эълон қилиши унинг ишини резонансли бўлишига сабаб бўлгани ва фойда берганини таъкидлади.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort