Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

OSI: Иноятовларнинг Россиядаги яна бир йирик сармояси очиқланди

OSI: Иноятовларнинг Россиядаги яна бир йирик сармояси очиқланди
10 Mayıs 2018 - 11:20 'да юкланди ва 1378 марта ўқилди.

Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди.

Иноятовлар оиласи Нева дарёсининг ўнг қирғоғида, 109 уйдан иборат қурилиш мажмуасига улкан сармоя ётқизмоқда

Санкт-Петербургдан 30 дақиқалик йўлда жойлашган «Невская усадьба» дея номланган бу қурилиш комплекси Рустам Иноятовнинг ўғли Шариф Иноятов бошқарувидаги Metkem ширкатига қарашлидир.

Бундан илгари Иноятовларнинг Австрия, Дубай ва Россиядаги беҳисоб мулклари ҳақида «Элтуз» нашри ҳикоя қилган эди.

МХХдагиларнинг бизнесменларга қарши сохта жиноят ишлари уйдириб келгани маълум. Бироқ бу ёпиқ хизмат ходимларининг ўзлари коррупционер бўлишган ва иш уйдирилган шахслардан бойлик орттириб келишган.

OSI суриштирув гуруҳига кўра, Россиянинг Санкт-Петербургда жойлашган йирик Metkem ширкати Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати собиқ раиси Рустам Иноятов оиласи томонидан назорат қилинади.

Metkem Санкт-Петербургда жойлашган Neva Alyans Grupp га тегишли бўлиб, бу ширкатга ҳам МХХ собиқ раисининг ўғли Шариф Иноятов 25 фоиз улуши бўлган икки шериги – Равшан Убайдуллаев ва Бахтиёр Фозилов билан бирга эгалик қилади.

Metkem ва Neva Alyans Grupp штаб квартираси ҳам Санкт-Петербургда, Нева проспекти, 104-а уйда жойлашган.

7 миллион АҚШ доллари (400 миллион рубл) низомий сармоя билан қайд этилган Metkem йирик қурилиш ташкилоти ва девелопери саналади.

Кам қаватли уйлардан ташкил топган «Невская усадьба» лойиҳасини Metkem ширкати ишлаб чиққан. 109 та икки қаватли ва мансардли 6-12 хонали уйлардан ташкил топган бу қурилишлар 2016 йили бошланган.

Умумий майдони 36 гектар бўлган «Невская усадьба»,турар жой комплекси лойиҳасидир. У нафақат турар жойлар, балки дам олиш ва кўнгилочар масканлар, дўконлар, ресторанлардан тортиб, спорт марказлари ва болалар майдончаларини ҳам ўз ичига олади.

Мажмуа Нева дарёсининг ўнг қирғоғида, Санкт-Петербургдан 50 километр нарида Ленинград вилояти Всеволожск тумани, Свердловск шаҳарчасидаги Новосаратовка мавзеида жойлашган.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Бу ифлос иноятов мусулмонлар мол мулкини талон тарож килиб каранг нима ишлар килган!!!

    10/05/2018 18:51
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort