Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида
13 Mayıs 2018 - 6:14 'да юкланди ва 564 марта ўқилди.

Замондошларимга маддоҳликдан воз кечганим ҳақида

Яхшимисиз? Омонмисиз? Тан-жонингиз соғми? Уйдагилар тинчми? Янгам, жиянлар, набиралар соғ-саломатми? Ишларингиз авжми? Дардингиз урсин.

Ислом дини кириб келгач Ас Салому Алайкум. Ас Салому Алайкум ва Роҳматуллоҳ. Ас Салому Алайкум ва Роҳматуллоҳу Баракатуҳу. Ас Салому Алайкум ва Роҳматуллоҳу ва Баракатуҳу ва Малоикатуҳу. Дамликмисиз? Дамликкина юрибсизми?

Менга нима хизмат? Биздан қандай ёрдам? Бирон юмушда кўмагим тегадими? Сиз жуда яхши инсонсиз! Сизнинг фикрингизга қойилман! Шеърингиз жуда гўзал. Мақолангиз таҳсинга лойиқ. Ҳикоянгиз, романингиз беқиёс. Сиз истеъдод эгаси! Мен сиз билан фахрланаман!

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Ҳурматли меҳмонлар ва мезбонлар! Ҳурматли даврадошлар! Рангингиз тоза киши экансиз! Кўзингиздан меҳр нури ёғиб турибди!

Буларнинг ҳаммаси яхши сўзлар. Бу сўзлар бўлажак мулоқотнинг яхши давом этиши пойдевори.

Агар яхши сўзларимизга ёлғон аралаштирсак унинг нури учиб кетади.

Танишим гурунг беряпти. Табибникига қўшни вилоятдан дардман кишилар келишибди. Уларни табибнинг ёнига киритиб ўзим ташқарида турсам,-дейди суҳбатдошим, табибнинг бир қўшниси чиқиб «табибимизнинг дами ўткирлигини юзингиз нурланганидан кўриниб турибди»-дермиш. Ваҳоланки дўстимиз табибнинг ёнига кирмаганди. Гап шундаки, табиб баъзи касалларни кўрганида «менинг муолажаларимдан бир икки сеанс олишингиз керак»-деркан. Шунда узоқдан келган меҳмонлар табибнинг қўшнилариникида ижарада қолиб муолажа оларканлар. Табибнинг қўшниси яхши гап гапиряпти, аммо, унинг ўзагида самимият йўқ. Таъмагирлик бор.

Яхши сўз самимият билан суғорилсагина самара беради.

Куни кеча Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған юртимизга ташриф буюриб, атоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» шеъридан бир парчани Парламентимиздаги йиғилишда ифодали ўқиди:

Тарихингдир минг асрлар
Ичра пинҳон ўзбегим
Сенга тенгдош Помир-у,
Оқсоч Тиён Шон ўзбегим
Сўйласин Афросиёбу,
Сўйласин Ўрхун хати
Куҳна тарих шодасида,
Битта маржон ўзбегим.
Ал Беруний, Ал Хоразмий,
Ал Фароб авлодидан,
Асли насли балки Ўзлуқ,
Балки Тархон ўзбегим.

Бу шеърни биз ўзбекистонликлар деярли барчамиз биламиз. Аммо, юксак мартабали, бугунги кунда барча туркий халқларнинг энг ривожланган давлат раҳбаридан эшитиш барчамизга юксак ғурур ва ифтихор бахшида этади. Бу эътирофнинг баланд қийматини эса ўзбек тарихчилари, тарихшунослари жуда яхши биладилар. Чунки, бир юз эллик йил олдин Россия империясига бўйсундирилган юртимиз ўзларининг тарихини ўчиришга мажбур бўлгандилар. Эркин Воҳидов ушбу шеъри учун тазийққа учрагани, бу шеърни қўшиқ қилиб куйлаган ҳофиз Шерали Жўраевга алалхусус тақиқ қўйилганлигини, айнан мана шу ашуладан бошланганини ҳаммаям билавермайди. Аслида ҳофиз айни шу қўшиғи учун ардоқланиши керакмасмиди?

Турк биродарларимиз эса ҳақиқий қондошлик рутбасидан келиб чиқиб, бизнинг тарихимиз буюклигини бутун дунё аҳлига бир эслатгани учун ва бу гап самимият булоғидан чиқиб турганлиги, алқисса, ушбу яхши сўз –эътироф, Ўзбек халқи учун жуда долзарб пайтида янграгани билан ҳам аҳамияти беқиёс.

Аслида бу эътирофнинг бошланишида Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Ота Туркнинг башорати (орзуси) ётади. Усмонлилар империяси тугатилиб унинг ўрнига янги дунёвий Давлат  – Республика ташкил қилинаётганда, дунё харитасида пайдо бўлаётган Давлатга янги ном қўйиш керак эди. Шунда турк сиёсатчиларидан баъзилари янги Республика номини Туркистон дея аташ таклифини илгари сурадилар.

Республика раҳбари Мустафо Ота бу фикрга қўшилмайди ва деярли шундай дейди: «Туркийларнинг Ота макони – Туркистон, ҳозирча большевиклар қўл остида. Замон келиб улар мустақил бўладилар. Шунда ўзлари Туркистон номини қайта тиклайдилар. Биз Республикамиз номини Туркия қўямиз».

Орадан етмиш йил ўтиб Мустафо Отанинг башорати юз бериб И.Каримов Ўзбекистонни мустақил Республика деб эълон қилгач, бизни биринчи бўлиб, давлат сифатида тан олган мамлакат Туркия бўлганди. Ўшанда, юрак хасталигидан азият чеккан, самолётда учиш қатъиян ман қилинган бўлишига қарамасдан Туркия Президенти Турғут Ўзал дарҳол Тошкентга учиб келиб, И.Каримовни олқишлагани (бирма-бир суҳбатда «мен ёнингдаман»-дея далда бўлганига шубҳа йўқ) бежиз эмасди. Чунки, Туркиянинг ёрдам қўли дегани бу НАТО, АҚШ дегани эди.

Мана икки йилдан буён Ўзбекистон Президент Ш.М.Мирзиёев бошчилигида жуда катта демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун дунёвий давлат талабларига мос талабларни амалга ошириш учун тинимсиз ислоҳотларним амалга оширмоқда.

Ҳеч қайси ислоҳотлар осонликча рўй бермайди. Йигирма олти йил ўраб олинган маконда қолиб кетган Ўзбекистон иқтисодиёти оғир аҳволга келганлигини энди англаяпмиз. Сиёсат, маданият, санъат, фан – буларнинг барчаси асоссиз равишда битта кишининг кайфияти, иродаси хоҳишига бўйсундирилиб терсмантиқ ишлар қилинаётганди.

Шукрки икки йилдан буён қўшнилар билан чегараларимиз очилди, тадбиркорлик авж олди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз, Судларимиз жиддий ислоҳотларни бошдан кечирди, кечиряпти. Аммо, ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Айни шу пайтда турк қардошларимиз дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин олиш учун интилаётган, дунёдаги барча туркий халқларнинг Ота Макони – Ўзбекистонни яна бир бор қўллаши, далда бўлиши бизга зарур эди. Эрдўғаннинг гапларида эса тарихий хотирамизни тиклашимиз, ўзлигимизни ўзимизга эслатиб, бу қийинчиликлардан чиқиб кетишимизда матонат кўрсатишимизга пинҳона чақириқ борлигини ҳис қилдим. Ўзбек халқининг кўп минг йиллик давлатчилик тарихини эса ин ша Аллоҳ мен сизларга тиклаб бераман.
Сўзимизга қайтайлик. Далда бўлиш, кўмакчи бўлишнинг яна бир услуби – мақтов.

Бирон бир қилинган қойилмақом ишни бошқалар олдида эътироф этиш ҳам мақтов. Ўзбек доира санъати отахони Уста Олим Комилов 1936 йилда Англия Қироличаси кўз ўнгида биттагина теридан қилинган соз – Доирани қойилмақом қилиб чалиб беради. Унинг санъатидан лол қолган қиролича Устанинг қўли изларини гипсда муҳрлаб музейда сақлашни буюради. Бу тадбир Уста Олим Комилов тимсолида ўзбек санъатининг бутун дунё эътирофи эди.

Мақтов бизнинг ҳаётимизнинг жуда катта бўлагини ташкил қилади. Мақтовни меъёрсиз тарзда ҳам ишлатиш мумкин. Агар киши Аллоҳ Таолога нисбатан мақтов айтганида ўзига фойда олса оладики, зарар кўрмайди.

Бироқ, одамларга нисбатан мақтов ишлатганда чегара бўлиши керак. Чунки, унинг юки жуда оғир. Тўғриси мақтаётган кишимизнинг асл ҳатти –ҳаракати шу мақтовга лойиқми йўқми уни билмаймиз. Оқибатда чегарадан қандай ўтиб кетганимизни билмай қоламиз.

Агар мақтов меъёрдан ошиб кетса, унинг касофати мақталган шахсга ҳам, давлат ва жамиятга ҳам тегади. Барча Буюк Императорлар ва Империялар меъёрдан ошган яхши сўз, мақтов – маддоҳлик қурбони бўлганини кўришимиз мумкин. Мақтовнинг меъёрдан ошиши эса унга ёлғон аралашганда юз беради. Шу пайтда кечагина ўз ичимизда юрган Император – Золимга, Империя эса Диктатура –Зулм Давлатига айланиб қолади. Оқибатда халқ азият чекади. Бу эса Аллоҳга хуш келмайди. Аксинча, Аллоҳнинг ғазабини келтириб, маддоҳни ҳам маддоҳлик қаратилган шахснинг ҳам жазоланишига олиб келади.

Мен бугун сизларга ўз бошимдан кечирган воқеани сўзлаб берай. Мана шу воқеадан сўнг мен ер юзида ҳозирги кунда яшаётган инсонларга маддоҳлик қилишни йиғиштириб қўйганман. Менинг баъзи раҳбарлар ҳақидаги айтган мақтовларим маддоҳлик эмас, балки яхши, тўғрисўз, ўзим билган, тафаккур қилган воқеалар инъикосидир. Ва Аллоҳу Аълам.

Бу ибратли воқеани сўзлашга қарор қилганимдан мақсад ер юзидаги воқеаларни Аллоҳ қандай бошқариб турганлигини сизларга билдиришдир. Бу гапларим эрта-индин ўз қадрини йўқотиши мумкин, аммо, ҳозирги кунда бу жуда керак деб ўйлайман.

Ҳа, жаноблар ер юзида етти-саккиз миллард одам яшасаям уларнинг барчаси биз кўрмас иплар билан боғлаб қўйилган.

Гапни илоҳий тушдан бошлайман.

Мен Олий Мажлис Депутати бўлиб (2005-2010 йиллар) юрган кезларимда 2009 йилга Рамазон ойи Лайлатул Қадр кечаси Аллоҳга муножот қилиб «ўзим, авлодим ва халқим учун фойдали илм» сўрадим.

Олий Мажлисдаги юзинг-кўзинг демай ўта фаоллигим, Ҳукумат вакилларини бир неча бор боши берк кўчага соладиган вазиятларга солиб қўйганим ҳамда телевидениеда берган Қуръон, ҳадисга асосланган қадриятларимизга йўғрилган интервьюларимда ўша давр Ҳукмрон Раҳбариятгаям, ўзимизнинг депутатларимизнинг баъзиларига ёқмади. Яна битта қалтис ишниям қилиб қўйганман. 2008 йил 8 январдаги Иннагурациядан сўнг Президент И.Каримов уруштириш учун тутган қадаҳга қўлимдаги сок билан уриштирганман (ин ша Аллоҳ бу ҳақда батафсил айтиб бераман), беш йил давомида бир марта Жума намозига боролмаганим, беш вақт ибодатни эса канда қилмаганим, Наврўз ва Мустақиллик байрамларининг кечки тантаналарида шом ибодатини қазо қилишдан қўрқиб бормаганим, ҳатто, хизмат сафарига борган пайтимда Республикамиз вилоят, туман ҳокимликларида, аэропортдаги Депутат хоналарида ибодат қилганларимнинг барчаси бир сабаб бўлиб, кейинги муддатга ўтмаслигим учун «муносиб» далиллар сифатида қаралган бўлса, ҳайрон бўлмайман.

Шундай бўлса-да, Аллоҳнинг қудрати билан мени Олий Хўжалик суди судьялигига ёки Сурхондарё вилоят Хўжалик суди раислигига шахсан Олий Хўжалик суди Раиси ва унинг биринчи ўринбосари таклиф қилганида беш вақт ибодатни ўз зиммамга олганлигим ҳақидаги Аллоҳга берган ваъдамда туриш учун бу мансабларни ҳам рад этдим.

Шундай қилиб ишсиз, уйсиз Тошкентда қолиб кетдим. Бир танишимнинг уйида ойига икки юз доллар бадал тўлаш эвазига яшай бошладим. Чунки, ўша пайтда иккита фарзандим Олийгоҳда ўқир, учинчиси эса коллежда таҳсил оларди. Аммо, бу чекинишларим учун Аллоҳ менга раҳм қилиши, бу вазиятдан албатта, ёруғликка олиб чиқишига заррача шубҳа қилмаганман.

Давоми бор.

Анвар Шукуров

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort