Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон Олий судида янграган Андижон ҳақиқати

Ўзбекистон Олий судида янграган Андижон ҳақиқати
13 Mayıs 2018 - 11:48 'да юкланди ва 1046 марта ўқилди.

Андижон қирғинига 13 йил тўлди.

2005 йил 13 май куни Андижон шаҳри ва Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлган инсонларга таянган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Андижоннинг марказий Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксари қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида аёллар ва болалар дохил, юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган.

Каримов ҳукумати “Акромийлар” диний оқимига мансуб гуруҳ Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган ва асосан террорчилардан иборат 187 киши ҳалок бўлган, деб келди.

БМТ, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ўзбек ҳукуматини намойишчиларга қарши “ҳаддан ташқари куч ишлатиш”да айблаган ва ҳодисалар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирган.

Каримов ҳукумати Андижон қирғини юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш чақириқларини рад этди.

Андижондаги намойишчилар ноҳақ қамалган яқинларининг озод этилиши, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий адолат ўрнатиш каби талабларни илгари суришганди.

Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишга уринган журналистлар ва инсон ҳақлари фаоллари қамоққа ташланган ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Ўзбекистон ҳукумати қонли воқеаларнинг матбуотда ёритилишига тақиқ қўйган эди.

2005 йил 20 сентябрида Ўзбекистон Олий судида Андижон ҳодисаларининг ташкилотчилари деб тақдим қилинган 15 киши маҳкама бошланди.

Бу судни Human Rights Watch ташкилоти спектакль деб таърифлади.

Маҳкамада кўрсатма берган айбланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам барча жиноятларда ҳукуматга қарши қурол кўтариб чиққан террорчиларни айбладилар.

Фақат 1972 йили туғилган ва 13 май куни тўрт фарзанди билан Андижон марказида бўлиб қолган уй бекаси Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси барча гувоҳликлардан буткул фарқ қилди.

Маҳбуба Зокированинг кўрсатмаси Ўзбек расмийларини шокка солди, уни “террорчиларнинг шериги” деб таърифлаб расмий матбуотда ёмонотлиқ қилдилар.

Би-би-си архивидаги Маҳбуба Зокированинг 2005 йил 14 октябрь куни Олий Судда берган кўрсатмаси аудиосини тўлиқ тингланг.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort