Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўхшатиш ёҳуд “фoнoграмма”

Ўхшатиш ёҳуд “фoнoграмма”
14 Mayıs 2018 - 14:16 'да юкланди ва 1009 марта ўқилди.

Ўхшатиш ёҳуд “фoнoграмма”.

Мен президентимизни оғир юк тортишга харакат қилаётган, аммо ҳарчанд депсинса-да, аравани ўрнидан қўзғата олмаётган – отга ўхшатаман.

Таварак атрофидаги амалдорларнинг эса унга ёрдам бериш ўрнига нуқул ёлғондан “бир-икки, итардик”деб қичқираётгани билиниб қолаяпти…

Мен президентимизни 33 миллион вагонни тортишга харакат қилаётган, лекин ҳарчанд тиришса-да, бу эшалонни ўрнидан қўзғата олмаётган – паровозга ўхшатаман. Бечора хўп ҳаракат қиляпти, ҳатто ғилдираклари орасидан ўт чақнаяпти, аммо…

Таварак атрофига йиғилган амалдорлар унга ёрдам бериш ўрнига, қарсак чалишдан нарига ўтишмаяпти…
Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг дастлабки чорак асрлик тарихини “турғунлик даври” деб баҳоланяпти. Кейинги икки йил давомида ҳам негадир юртимизда олдинга силжиш сезилмаяпти, ё бу икки йилни ҳам…

Ёки президентимизни қуёшга ўхшатсаммикан? Шу ўхшатувим тўғри шекилли?

Чунки, у икки йилдан бери тинмай нур сочяпти, бизгача у тарафдан бироз ёруғлик келаяпти, бироқ тафти… теварак атрофидаги амалдорлардан ортиб, оддий ФУ-ҚАРОгача етиб келмаяпти…

14.05.2018

Қадамбой Отабоев

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort