Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эзгуликни ёқла ҳамиша…

Эзгуликни ёқла ҳамиша…
16 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 291 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

 

«Эзгуликни ёқла ҳамиша,
Унинг билан ўзинг ҳам ёқлан.
Майли, минг дардга бўл гирифор,
Фақатгина ғафлатдан сақлан.
Айтгил, ўзи, нимадир ғафлат,
Айт, у қандай кўрсатар нишон…
Кундуз — туннинг ҳушёрлигидир,
Ғафлатидир кундузнинг оқшом».

* * *

«Заминдир бир очилмаган сир,
Пинҳон эрур кўздан сиёқи.
Тун пардаси билан беркиниб
Ётар, яна, бошдан-оёғи.
Тонг отару секин-оҳиста,
Тоғлар сири фош бўлар унинг.
Тоғлар саррин-саррин чеккувчи
Оҳлар сири фош бўлар унинг.
Чўққилардан оқаётирган
Дарёлари фош бўлар унинг.
Дарёлари таралиб кетган
Дунёлари фош бўлар унинг.
Гулзорларда куй куйлаётган
Қизлар сири фош бўлар унинг.
Қизларга зор, маҳлиё боққан
Бизлар сири фош бўлар унинг.
Тонг ёриша боргани сайин
Сирлар шундай фошлана бошлар.
Ахийр яна бота бошлар кун,
Сирлар тағин… бошлана бошлар».

* * *

«Қиш. Дарчадан термуламан жим.
Эмас бугун кўча кўчадек.
Қор остида ётибди дунё
Тухумнинг ичида жўжадек.
Ҳеч вақт ҳеч ким оёқ босмаган
Каби тим-тирс ҳовли йўлаги.
Пиёлада товланади чой,
Эриб тушган офтоб бўлаги».

* * *

«Суҳбатларда рағбатланмас ҳеч,
Китобларда сўкилади рашк.
Жоним, мен бўлсам бир дарахтман,
Қилт этсам дув тўкилади рашк.
Яна-тағин гуллай бошлайман.
Билмагайдир бу аҳвол тиним.
Бергим келмас ҳеч кимга сени,
Сени топган қулман, олтиним».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort