Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туз бўлмаса

Туз бўлмаса
17 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 445 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

   

 

Туз бўлмаса

Тўқ бўлсангда, таом бўлса қошингда,
Қизиқтирмас емакда туз бўлмаса.
Не биларсан, на иш бордир бошингда,
Мушкул ишдир, ақлу ҳушинг бўлмаса.

Оёқ бор юрмоққа, қўл бор олмоққа,
Қониқ банда соғлик шукрин қилмоққа,
Қулоқ бордир эшитганин уймоққа,
Ким тузатар, тилда сўзинг бўлмаса.

Йўқ жойдан жон бериб, етказди нонни,
Кўнгил бўстонида битган иймонни,
Отинг банда бўлса, Эгангни тани!
Йўл олмассан, бир қароринг бўлмаса.

Мўл ризқ берса, сочган билан озаймас,
Сўз билганлар билган сўзин гизламас,
Дил жўша келмаса, тиллар сўзламас,
Ҳар юракда ишқнинг чўғи бўлмаса.

Йилдан-йилга фисқу фасод ортади,
Ҳақ тортмаса, босар ғафлат шиддати,
Ер юзига сиғмас кимса мурдати,
Элда эпли ўғил-қизи бўлмаса.

Юм кўзингни, кўриб-кўрма сиртингни,
Ёзга етсанг, унутмагин қишингни,
Таваккал эт, Тангри берса ишингни,
Сабр билан битар, тез ҳам бўлмаса.

Махдумқули, хаёл тушиб ўзима,
Кўп томоша келиб-кетар кўзима,
Эшитганлар, айб айламанг сўзима,
Айтганимда созу сеҳри бўлмаса!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort