Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бобомурод ҳибсга олингандан етти кун кейинги чиқиш

Бобомурод ҳибсга олингандан етти кун кейинги чиқиш
15 Mayıs 2018 - 22:02 'да юкланди ва 871 марта ўқилди.

БОБОМУРОД ҲИБСГА ОЛИНГАНДАН ЕТТИ КУН КЕЙИНГИ ЧИҚИШ

Бобомурод Абдуллоҳнинг шахси ҳақида бир оғиз сўз

Бобомурод Абдуллоҳ билан 2002 йил охирида Осло шаҳрида илк танишдим. Ёш, аммо ўзидан амини юзидан самимият барқ уриб турган бир йигит турарди қаршимда. У мендан ўзининг “Озод овоз” деган веб саҳифаси учун бир интервью олди.

Каримов режими ҳақда анчагина қаттиқ нарсаларни гапирдим, саҳифасида босолмаса керак деб ўйладим, аммо мени хайрон қолдириб, суҳбатни чоп этди. Каримов диктатурасининг 2002 йилида бундай нарсаларни эълон қилиш учун ҳам инсоний, ҳам социал жасорат керак эди.

Бу воқеадан кейин ҳам Бобомуродни доим шундай жасоратли ва ўзидан амин ва самимий кўрдим. Унинг баъзиларга ўхшаб характерида инсонлар билан муносабатда ўйиндан, риёдан, бачкана ҳазилкашликдан, сохта ҳокисорликдан асар ҳам йўқ. Кулса, қаҳ-қаҳ отиб юракдан кулади, йиғласа яна ўша юракдан, аммо сассиз йиғлайди.

Бобомурод ялтоқланишни билганда эди, бу истеъдоди билан ўзбек матбуотининг муҳим мартабаларида ўтирган бўларди. Агар у оқни оқ деб, қорани қора демаса эди, шу истеъдоди билан эски бир машинасида таксичилик қилиб юришга мажбур бўлмас эди.

Бобомуроднинг истеъдоди кўпқирралидир. У ўткир публицист бўлиши билан бир қаторда, яхшигина шеър ёзиб, унга баста ҳам ёзаолади. Баста ёзибгина қолмай, бу қўшиқни куйлашга етадиган ёниқ бир овози ҳам бор.

Аллоҳ бундай инсонларга доим оғир синовлар йўллайди. Бугун уни ўз миллатига бўлган севгиси учун, унинг учун изтироб чеккани учун қийноққа солмоқдалар. Унинг ёзган мақолаларини халқимизнинг қонини ичган ва ҳали ҳам ичаётган золимлар портретларининг галереяси дейиш мумкин.

Бобомурод Абуллоҳ (Усмон Ҳақназар)нинг 2003 йилдан бери ёзган бутун мақолалари золимларни аёвсиз фош этиб, халқнинг кўзини очиш учун ёзилган муҳташам битиклардир.

Совет давридан бошлаб бугунга қадар истибдодга қарши курашда қалами билан бу қадар муросасиз ва беназир курашган неча киши бор?

Ва Бобомурод Абдуллоҳ бу қилган захмати ва кўрсатган жасорати учун бировдан ҳеч қачон ҳеч қандай рағбат ёки мукофот кутмади. Аксинча, бу захмат ва жасорати учун аёвсиз қийноқларга учрашини кутди. Чунки истибдод юртида яхшининг мукофоти – ёмонликдир.

Бобомурод Абдуллоҳ сўнгги 14 йил давомида, бир неча йил танаффус билан, Усмон Ҳақназар тахаллуси билан 100 га яқин публицистик мақола эълон қилди. Бу мақолалар ҳар бири мустабид режимнинг илдизларига бир болта зарбаси эди. МХХ Усмон Ҳақназарни топиш учун миллионлаб долларлар ҳаржлади, МХХ раиси Усмон Ҳақназарни ушлаш учун деб Каримовдан давомли пул истади. Энди уни “ушладим” деб МХХ раиси зиёфат қилаётгани аник. Албатта, МХХ раисининг плани  Бобомурод Абдуллоҳни бир “кичик ўғри” дея эълон қилиб, турмага ташлаш ва турмада уни ўлдириш эди. Акс ҳолда, уни ўғирлаб юрмас эди.

Энди халқ сўраяпти: “Кичик бир ўғри” ни тутиш учун бутун бошли МХХ ҳаракатга кечадими? Ва бу кичик ўғрини ушлаб, ҳеч кимга кўрсатмай, МХХ подполковниги сўроққа тутадими?

“Кичик ўғри”нинг хотинини “телефонингни ўчир, акс ҳолда сени ҳам қамаймиз” деб ўғрининг уйи яқинига ҳеч кимни йўлатмай, 24 соат қоровуллик қиладими МХХ ходимлари?

На буюк фигура экан бу “ўғри”?

Ҳақиқатан ҳам, ўша машъум “Гвардейский” подвалида полковниклар сўроққа тутиб қийнаётган зот ўз миллатига буюк хизмат қилиб қўйган зотдир. МХХ тепасидаги бош Жаллод уни ўлдираман деб овора бўлмасин. Бу инсон халқи ва умматига ўзини фидо қилиб, бу ҳаёти каби охиратини ҳам таъминот остига олганига шубҳамиз йўқдир.

Ҳар бир ҳаракат, истисносиз ҳар бир ҳаракатимиз ўз моҳиятига кўра Яратган тарафидан қийматлантирилади.

Бобомурод Абдуллоҳ (Усмон Ҳақназар)нинг шу 44 йиллик ҳаёти шуъласи ҳали яшамаган, аммо яшаяжак қисмини ҳам бугундан ёритиб турибди. Буни бугун Бобомуродни қийноққа солаётган, кўзларини ҳаром молнинг ёғи босган ҳаромийларгина кўрмаслиги мумкин.

Аллоҳнинг изни билан Бобомурод Абдуллоҳ ўз озодлигига қовушишга шубҳамиз йўқдир.

Муҳаммад Солиҳ

03.10.2017 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort