Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фаҳриддин Тиллаев: Ўзбекистонда мухолифатга эркинлик берилиши керак

Фаҳриддин Тиллаев: Ўзбекистонда мухолифатга эркинлик берилиши керак
15 Mayıs 2018 - 22:34 'да юкланди ва 792 марта ўқилди.

Мирзиёевнинг АҚШга сафари арафасида қамоқдан озод этилган ўзбек фаоли Фаҳриддин Тиллаев, халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувда эркинликлар ва мухолифатга йўл берилиши кераклиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузишга урингани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев озод этилгач келаси куни халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувида судгача қамоқда унга қўлланилган қийноқлар ҳақида гапириб берди.

«Тергов ҳибсхонасида мен ўз кўзим билан кўрганман, наманганлик Баҳриддиновни ўша «рубашка»ни кийдириб қийнашган».

У яна 47-зона изоляторида кўрган вакуум қийноқ камераси ҳақида ҳам гапириб берди.

«Маҳкумни кислород бермай қийнаш учун мўлжалланган махсус кичкина камера. Аслида бундай жазо 41-йилларда уруш пайтида ўйлаб топилган экан. Мен ўша камерада бир соат ўтириб, ҳушимдан кетганман», дейди собиқ маҳкум фаоллар билан суҳбатида.

Ўз фаолияти учун «одам савдоси»да айбланиб, 2014 йилнинг январида ҳибсга олинган Нуриддин Жуманиёзов 9 йилга, Фахриддин Тиллаев эса 10 йилу 8 ойга ҳукм қилинганди.

Нуриддин Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида турмада вафот этган эди.

Фахриддин Тиллаев қамалишидан олдин Нуриддин Жуманиёзов билан биргаликда “Ўзбекистон мардикорлари касаба уюшмаси”ни ташкил қилиб, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort