Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Болаларни масжидга олиб чиқинглар

Болаларни масжидга олиб чиқинглар
16 Mayıs 2018 - 0:29 'да юкланди ва 1180 марта ўқилди.

Қўқон шаҳридаги “Ғиштли масжид” имоми Мурод исмли шаҳс “Физика ва математикага иҳтисослашган 32- умумий ўрта таълим мактаби”га “маъруза” қилиш учун ташриф буюрибди. Юқорида маъруза сўзини бежизга қўштирноқ ичига олмадим.

Маъруза мақсадида ташриф буюрган Имом, болаларни жума намозига ва эртадан бошланадиган таровиҳ намозига чиқмасликка чақирибди.

Жума намозига чиқмаслик учун илмни баҳона қилишган эди. Таровиҳ намозига болаларни чиқиши кимга ёки нимага ҳалал беради?

Имомни вазифаси намозга буюришми ёки намоздан қайтариш? Намоздан қайтарган мусулмонни ҳукми нима бўлади? Мурод динга, меҳробга, имом деган номга нолойиқ ва хоин инсон эканлигини кўрсатди. Аллоҳдан қўрққан инсон шу ишларни қиладими? Муродни таниганлар, билганлар, ёки шу масжид қавми постни ўқиётган бўлса сўраб кўринглар. Кимни буйруғи билан бу ишларни қилган? Нимага асосланиб у гапларни гапирган?

Президент “Қуръонни эшитсак, эшиттира олсак нур бўлади. Ҳонадонимизга барака киради” деб неча марталаб айтди? Рамазонда масжидларда Қуръондан бошқа нарса эшитилмайди. Маърузалар ҳам жуда қисқа бўлади. Сабаби, ҳатмни бошлаш керак. Болалар Қуръон эшитса нима ёмон нарсани ўрганади?

Бу Муродга ўхшаган каззоб имомлар президент юритаётган сиёсатга қаршими?

Мурод каби имомлар мусулмонлар душманими?

“МХХ” ходимлари, милиция, ўқитувчилар ва яна бошқаларни болаларни масжиддан қайтарганига чидаса бўлар, aммо Имом инсонни бу ишини қандай оқлаш мумкин? У ўзидан ташаббус қилиб болаларни қайтаряптими ёки кимдир буюрганми? Буюрган одамлар давлат ва мусулмонлар душманими?

Эртадан Таровиҳ намозлари бошланади. Мусулмон биродарлардан илтимос қиламан! Болаларни масжидга олиб чиқинглар.

Эшик остида орган ҳодимлари қаршилик қилса сабот билан туринглар. Ҳақларингни талаб қилинглар. Ҳужжат сўранглар.

Боласини олиб чиққани учун кимдирни тўхтатиб, сўроқ қилиб туришса, индамай ўтиб кетманглар, барака топгурлар. Эртага ҳаммамиз ўламиз. Қиёмат кунида шу биргина дин учун қилган хизматингиз жаннатга доҳил бўлар, эҳтимол.

Масжидга киритмаса, масжид эшиги остига жойнамозни тўшаб, ўша ерда адо этинглар.

Мусулмонлар, биродарлар, илтимос, эртага бир шижоат кўрсатайлик. Масжидни болаларга тўлдириб ташлайлик. Бир, икки, уч кишига қаршилик қилишар. Аммо юзлаб инсонларга ҳеч нима дея олишмайди. Мусулмонлар ҳеч бир ишда бирлашмаётган бугунги кун-да, ҳеч йўқ шу нарса устида бирлашайлик.

Постни тарқатишга ҳисса қўшганлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort