Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор йирик шартномалар тузилди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор йирик шартномалар тузилди
17 Mayıs 2018 - 10:44 'да юкланди ва 546 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи корхоналари орасида бир қатор муҳим шартномалар имзоланган.

15 май куни ўзбек ишбилармонлари White&Case компанияси офисида ҳамкорликнинг турли соҳалари – газ ва металл савдоси, ҳуқуқшунослик, электрлаштириш, қурилиш ва савдо соҳаларида америкаликлар билан қатор битимлар имзолашди.

“Ўзбекэнергия” АЖ ва “General Electric Gas Power Services” ўртасида Тошкент ИЭС ҳудудида қўшма корхоналар асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун технологияларни танлаш тўғрисидаги битим имзоланди. Ўзбекистоннинг “Жиззах Петролиум” ширкати ва Американинг “Honeywell UOP” ширкати ўртасида “Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланган.

“Uz-American Trade” савдо уйи ва “Golden Natural Group” ўртасида АҚШга Ўзбекистондан қуритилган мева ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort