Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Эрдўғонга суиқасд” иддаоси

“Эрдўғонга суиқасд” иддаоси
17 Mayıs 2018 - 11:09 'да юкланди ва 1209 марта ўқилди.

АҚШда жойлашган ва ўзининг ҳарбий мавзудаги парда орти мақолалари билан машҳур ахборот-таҳлилий «Veteranstoday» веб-саҳифаси, Исроиллик қотилларнинг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга қарши суиқасд уюштириш мақсадида Туркияда эканликлари ҳақида маълумот берди.

Веб-саҳифанинг хабарлар мудири Гордон Дафнинг имзоси билан эълон қилинган таҳлилий мақолада, Туркия президенти Эрдўғоннинг Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юбориши натижасида узоқ вақт таранг ҳолда бўлган муносабатларнинг янги бир чегарани ошиб ўтганини айтиб, Эрдўғоннинг ёнида фақатгина Британия турганини таъкидлаган.

Бошқа тарафдан Эрдўғоннинг Путин билан алоқаларининг ҳам изчил ривожланиб бораётгани, АҚШнинг эса Туркияга бир «кўча фоҳишаси» каби муносабатда бўлиши ва 15 июл давлат тўнтаришига уруниш ортида АҚШнинг турганлигига кўп ҳам шубҳа йўқлиги айтилган.

Мақола сўнггида, АҚШнинг аввал Эрдўғонни ўлдирмасдан Эронга ҳужум қилмоқчи эмаслигига ишониши иддао қилинган таҳлилда, Путиннинг ҳам ёнида Эрдўғон бўлмаганида Башар Асадга ёрдамдан ёки Эронга қурол-яроқ сотишдан фойда кўриши таъкидланиб, сарлавҳада Эрдўғонни нишонга олган Исроиллик қотилларнинг Туркияда эканлиги айтилади.

Манба: odatv.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort