Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев Трампга: Ислоҳотлардан чекиниш йўқ

Мирзиёев Трампга: Ислоҳотлардан чекиниш йўқ
17 Mayıs 2018 - 20:01 'да юкланди ва 855 марта ўқилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи чоғида салкам 5 миллиард долларга тенг 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Ҳар икки томон бугунги алоқаларни стратегик деб атамоқда. Мирзиёев бунгача АҚШ Президенти Доналд Трамп билан икки бор қисқа вақтга учрашган эди – Риёдда ва Нъю-Йоркда. Бу гал икки раҳбар ва икки мамлакат делегациялари Оқ уйда кўпроқ мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.

Трампнинг айтишича, Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини доим қўллаб-қувватлаб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Америка раҳбарига кўра, Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширилмоқда.

Мирзиёев ушбу ислоҳотлардан ортга чекиниш бўлмайди дея Трампни ишонтирди. Ўзбекистон раҳбари самарали давлат бошқаруви, адлия тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлиги, иқтисодий либерализация, ижтимоий тараққиёт, очиқ ва конструктив ташқи сиёсатни таъминловчи беш йиллик ҳаракат стратегияси ҳақида Трампга маълумот берди.

Мирзиёев Трампнинг Жанубий Осиё бўйича стратегиясини маъқуллаб, Ўзбекистоннинг икки томонлама ҳамкорлик, регионал хавфсизлик бобидаги ташаббусларини муҳокама қилди.

Трамп Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни кучайтиришга қаратилган сиёсатини олқишлаб, C5+1 шаклидаги мулоқот орқали ҳамкорлик ва тараққиёт бобидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Қўшма Штатлар 2001-йилдан бери Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб бораркан, Трамп Ўзбекистоннинг қўшни давлат барқарорлиги йўлидаги ташаббусларини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда темир йўл ва инфратузилмани яратишга қаратилган лойиҳаларда сиёсий мадад ва режалашда консултатив ёрдам ваъда қилди.

Икки раҳбар мудофаа бобида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Президент Мирзиёев АҚШ аскарлари, ҳарбий техникаси ва таъминот анжомларининг Афғонистонга ўтишини таъминловчи Шимолий таъминот тизими бўйича ҳамкорлик тўхтамаслигини айтди.

Трампнинг айтишича, Ўзбекистон билан имзоланган савдо битимлари Америкада 10 мингдан зиёд одамни иш билан таъминлаш имконини беради.

Мирзиёев Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлмоқчи эканини маълум қилди, Трамп бу борада техник кўмак ваъда қилди.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort