Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кресло

Кресло
18 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 671 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

 

КРЕСЛО

Мен Қора денгизга ҳам, Оқ денгизга ҳам муҳтож эмасман.
Менинг креслом бор, менинг яшил денгизим. Менинг ҳамиша
тинч, доимо шинам денгизим.
Мен унга чўкаётиб, аввал қулоқларимни, сўнг кўзларимни
бекитаман. Кўзимни денгизнинг энг тубида очиш учун бекитаман,
қорачиқлар нурини теранлик учун асрайман. Қулоқни эса сукунат
босимини бехато аниқлаш учун беркитмоқ лозим.
Оёғим яшил денгизнинг тубига текканда, мен кўзимни очиб
биринчи галда, уфқлар кўплигини кўраман. Денгиз юзасида уфқ
ягона бўлса, унинг остида минглаб уфқ мавжуд. Балиқлар
тўдасининг бараварига минг тарафга сузишини тасаввур килинг!
Бу ғаройиб балиқчалар менга бир неча марта ўз фикрларим
бўлиб куринди ва уларни ушлаб олмоқчи ҳам бўлдим – фойда
чиқмади. Қўлим яқинлашгани заҳот, улар йўқ бўлиб кетар,
гўзаллик ўрнида майда пуфакчалар қоларди холос.
Энди мен «ирод қилинган фикр – ёлғон» деган ҳикмат
маънисини яхши тушунаман.

1982

(184)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (114-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort