Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ёри бўлмаса

Ёри бўлмаса
20 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 591 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

   

Ёри бўлмаса

Ҳар ким сулувман, дер, бўлмас эътибор,
Сунбул сочи, қилча бели бўлмаса.
Юраклари от бошича ботирлар,
Хотинча йўқ от-яроғи бўлмаса.

Неларни кўражак бу шум кўнгиллар,
Хазон урса, сўлар очилган гуллар,
Боғ ичра сайрашган шайдо булбуллар,
Тўрғайча йўқ, қўнар гули бўлмаса.

Сўзлаганда ҳар ён эсар бу тиллар,
Орқадан ел турса, шовлар шамоллар,
Яшилбош сўналар, ғозлар ғарқиллар,
Ҳоли хароб, тушар кўли бўлмаса.

Ахир бир кун Охирзамона бўлар,
Исрофил суриси албат чалинар,
Қирғий кўрган қушлар, нетиб қутилар –
Қанотлари, пат, қуйруғи бўлмаса.

Қушлар уча билмас қуйруқ, қанотсиз,
Ошиқлар қовушмас, доду фарёдсиз,
Бир бедов хоназод бўлар сиёқсиз,
Қуйруғи, кокили, ёли бўлмаса.

Охирзамон бўлса, шайхдан феъл қочар,
Каломнинг юзидан хат қолмай ўчар,
Қақраган қўриқлар ариққа ўхшар,
Давронда саховат, хайри бўлмаса.

Бош қўшмагин, қадрсизнинг ишина,
Жонингни бер, асилзода ёшина,
Ярамаслар ўхшар хандақ тошина,
Бари бекор, эр ҳиммати бўлмаса.

Махдумқули, билдинг, олчоқ замондир,
Бири фойда, мингги анинг зиёндир,
Эр йигитнинг ичи тўла армондир,
Қора кўзли, оқил ёри бўлмаса.

 

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort