Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мурожаатнома

Мурожаатнома
20 Mayıs 2018 - 18:01 'да юкланди ва 2535 марта ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси президенти
ШАВКАТ  МИРОМОНОВИЧ  МИРЗИЁЕВ
Жаноби Олийларига

  • Нусҳаси: Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига
  • Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қошидаги инсон ҳуқуқлари    бўйича вакил (Омбудсман)    У.Н.МУҲАММАДИЕВга;
  • Нусҳаси: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига;
  • Нусҳаси: Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасига ;
  • Нусҳаси: Ўзбекистон Республикаси Журналистлар уюшмасига;

                                            М У Р О Ж А АТ Н О М А

Ҳурматли Шавкат Миромонович !

Сиз 2016 йил сентябр ойида давлат бошқарувини ўз қўлингизга олганингизда мен жазони ижро этиш жойларида бўлганман.Ҳеч қандай айбим бўлмасада, менга айб эълон қилишган, ҳеч қандай жиноят содир этмаган бўлсамда, мени суд қилишган, менга жазо тайинлашган ва мен деярли 10 йил мобайнида ўзимга асоссиз ва ноқонуний белгиланган жазони ўтаганман.

Сиз хукумат тепасига келганингиздан сўнг, балки бу Аллоҳимнинг иноятидир, балки Сизнинг ва Халқаро ташкилотларнинг саъйи ҳаракатлари сабаб, мен ва мен каби нохақ қамалган кўплаб маҳкумлар бугун озодликда.

Ҳеч қандай айбим бўлмасада, деярли ўн йил умримни қамоқда ўтказдим. Шу даврда фарзандларим, невараларим таълим-тарбияси билан тўлақонли шуғуллана олмадим, ташвишларига ҳамдард, қувончларига шерик бўлолмадим.Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида ўз ҳиссамни қўшолмадим, дунёдаги янгиликлар ва ўзгаришлардан бир мунча бехабар қолдим. Аммо, Сизнинг чиқишларингизни ва маърузаларингизни зўр иштиёқ билан кузатиб,ўқиб, эшитиб бордим. Шу билан бир қаторда Сизнинг ва бошқа ном-зодларнинг сайловолди Дастурлари билан танишиб чиқдим.Шунингдек,прокуратура, ИИВ, судьялар корпуси ҳамда диний идора ходимлари, Фанлар Академиясидаги учрашувларин-гизда сўзлаган маърузаларингиз менда зўр таасурот қолдирди. Бошлаган оғир ва мушкул, шу билан бирга саҳоватли ва ҳайрли эзгу ишларингизда Сизга Аллоҳдан сабр, мадад ва куч-қувват беришликни сўраб қоламан.

Малоҳат Эшонкулова ва Аъзам Турғунов

Катя, адвокат Сергей Майоров, Бобомурод Абдуллаев, Питер, Малоҳат Эшонқулова ва Аъзам Турғунов

Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул  қилинганлигининг 25 йилли-гига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузангизни аслида мамлакатимизда туб ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи, ўзини ва жамиятимизни ижобий томонга ўзгарти-ришни истаган фуқаролар, раҳбарлар, маъсул мансабдор шахслар,ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ходимлари учун дастурул амал деса ҳам бўлади.

Айниқса, маърузангизда алоҳида таъкидлаб ўтганингиз – “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонингиз ва судлар фақат одамларни жазолаш орга-ни эмас, балки уларнинг хуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган давлат таш-килоти бўлиши кераклиги ҳақидаги таъкидларингиз бу йўлда муҳим аҳамият касб этади. Чунки, айнан ИИВ, МХХ(ДХХ), суд ва прокуратура органларининг фаолиятининг натижаси ўлароқ аҳоли ўртасида ҳукуматга ва қонунларимизга бўлган ишонч ортиб боради ёки аксинча, ўша ишонч сусайиб, норози одамлар тоифаси кўпайиб боради.
Аммо, биргина одам шунчалик куйиб-пишгани билан, ҳаттоки у президент бўлган тақдирда ҳам, одамлар ўзлари боқимандалик кайфиятидан чиқмас экан,биринчи навбатда ўзларини ўзгартирмас экан, ҳар ким ўз иш жойида, ўз ўқиш жойида, ўз яшаш жойида меҳнатга ва қонунларга виждонан муносабатда бўлмас экан, ислоҳотлардан кутилган натижага эришиш мушкул бўлади, ҳар қандай Фармон фармонлигича қоғозда қолиб кетаверади.

Ахир, мана шуларнинг келажаги учун курашсак арзимайдими!?

Хуқуқни мухофаза қилувчи (ИИВ, МХХ, прокуратура ва суд ) органлари ана шундай фармонларни ижросини ва қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан асосий ва етакчи ролни бажариши лозим бўлсада, реал ҳаётда айнан мана шу органлар Сиз муҳтарам Президент бошлаб берган ислоҳотларни аҳоли ўртасида тадбиқ қилинишида асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Менинг Президентим!

Тўғри, мен мухолифатчиман, аммо Сизга душман эмасман.Бу гапимни аввалги президентга ҳам айтганман, лекин у нимагадир менга душман сифатида қараган.

Ўтган қарийиб 30 йил давомида ИИВ ва МХХ томонидан уюштирилаётган ва ташкил қилинаётган буюртма жиноятлар кўлами бугунги кунга келиб ўта хавфли тус олди. Бу биринчи навбатда мухолифатга, мустақил журналистларга,инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари-га,  диндорларга ва, яна шуниси эътиборга моликки, тадбиркорларга нисбатан, уларни бизнесини, мол-мулкини қонунга хилоф равишда, зўровонлик билан ўзлаштириб олишга қаратилганлигидадир.

Мени шу гапларимдан кейин атрофингиздаги “барбос”ларни менга қарши қўйиб юборишга шошилманг, Сизга “пахта қўювчи”лар ҳам кетимдан болта кўтариб югуриб юрмасин. Агар ўтган бир ярим йил мобайнида гапирган гапларингиз самимий бўлса, мени ҳам самимий эшитишга ва ҳолисона тушунишга ҳаракат қилинг.

                        Ҳурматли Шавкат Миромонович !

Сизнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунингизда, 2017 йил 27 июль кунидаги “Олий маълумотли мутаҳассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғриси-да”ги Қарорингизда, 2017 йил 4 август кунидаги  Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакил-лари билан учрашувлардаги маърузангизда, шунингдек, мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари билан , судьялар корпуси ва прокуратура органлари ходимлари билан бўлган учрашувлардаги таъкидларингиз, кўп йиллардан бери кутилаётган  ИИВ ҳамда МХХ ҳақидаги қонунларнинг қабул қилиниши, умуман, ёшларга, зиёлиларга , илм-фан намоёндаларига бўлган эътиборингиз алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ана шу юқоридаги маърузаларингиздан иқтибос келтираман:    Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим.

   “Жойларда, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш…”

      (“Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап,. Шундай экан, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз меҳнати таҳсин ва рағбатга муносиб. 

……….демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёшлар сафини кенгайтириш; 

……… мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этадиган, халқ манфаатларига садоқат билан хизмат қиладиган билимли, ташаббускор, ишбилармон, ҳалол ва фидойи ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул лавозимларига тавсия этиш; 

……“Олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш ўртасида узилишлар мавжуд, интеграция таъминланмаган. Илмий-тадқиқот институтлари олий таълимда кадрлар тайёрлаш жараёнига зарур даражада жалб этилмаган, уларда илмий изланишлар иқтисодиёт соҳаларининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқмасдан амалга оширилмоқда. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларнинг тизимли тайёрланмаслиги олий таълим муассасалари илмий салоҳиятининг пасайишига олиб келмоқда. 

“Бугунги замон барча соҳалар қаторида илм-фанни ҳам янги босқичга кўтаришни талаб қилмоқда. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалаларни илм-фансиз ечиш қийин. Мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидандир”.
     “Хорижнинг етакчи ўқув ва илмий муассасаларида таълим ва илмий даража олган юртдошларимиз учун мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни рағбатлантириш чораларини кўриш керак.( Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида – 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувдаги маърузасидан.))

      “Лекин табиий бир савол туғилади.Мамлакатимизда олиб борилаётган бугунги кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар   жараёнида ижодкор зиёлилари-мизнинг ўрни ва ҳиссаси қандай бўлмоқда?” (    Сизнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузангиздан 04.08.2017йил)

Мен бунга ўзимдан қўшиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ,МХХ,суд ва прокуратура ) органларининг  Сизнинг олиб бораётган сиёсатингизга ва ислоҳотларга бўлган муноса-бати  қандай бўлмоқда, демоқчиман.

Афсуски,ўтган 25 йил ичида коррупция илдизлари жамиятимизнинг қон томиригача кириб бориб,томир отишга ва давлат бошқарувининг барча жабҳаларида мустаҳкам ўрнашиб олишга улгурди. Шу сабаб бўлса керак, кўпчилик мансабдор шахслар, ҳусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи (ИИВ, МХХ, прокуратура ва суд) органларига жойлашиб олган нопок кимсалар ҳали ҳам Сиз бошлаб берган ислоҳотларни қабул қилолмаяптилар. Худди тоза ҳаво ва қуёшдан қочиб,гўнг ичига кириб кетадиган бузоқбоши қурти каби булар ҳам ўзларининг ириб-чириб кетган қобиғидан чиқолмаяптилар.

Ҳусусан, шахсан ўзим мониторинг олиб борган суд жараёнлари ҳақида маълумот беришдан олдин ўзимга таалуқли бўлган дастлабки тергов, суд ва назорат тартибидаги жараёнларга қисқача тўхталиб ўтмоқчиман .   (илова алоҳида берилади)

2017 йил 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида раислик қилувчи М.Ходжаева, Н.Маматовнинг котиблигида, Тошкент вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси О.Исмоилов, адвокат Н.Камолованинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “а,б”бандлари, 2441-моддаси 3-қисмининг “а,в,г” банд-лари, 2442-моддасининг 1-қисми назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб,жиноий жавобгарликка тортилган Маликов Акрам Абдуҳамидовичнинг иши кўрилди ва унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар суди биноси журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди жараёни

2018 йил 23 феврал куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанцияси хукмни ўзгаришсиз қолдирган.

АКРАМ МАЛИК (Маликов Акрам Абуҳамидович) – 1990 йил 19 сентябр куни Тошкент   вилояти Пскент туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, уйланмаган, муқаддам судланмаган,Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич магистри.

Пскент тумани, Бобур кўчаси 102-уй 10-ҳонадон, Ҳасти Бузрук кўчаси 5-уйда яшаган;  2011 йилда Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филология факультетига ўқишга қабул қилинган; 2015 йилда ўқишни тамомлаб, ушбу факультетни магистратура босқи-чига ўқишга кирган.

2016 йил 22 июн куни соат 930ларда Тошкент вилоят паспорт бўлимига борганида унга бир нотаниш аёл ёпишиб, жанжал кўтарган ва бирданига 10-15 киши пайдо бўлиб, уни ушлаб Қибрай ИИБга олиб келишган. Чўнтагидан 7000 сўм пул, Нокиа-2323 телефони ва қандайдир флешка чиққан.

Малоҳат Эшонқулова гуруҳи АҚШ элчиҳонаси олдида уюштирган пикетда

2016 йил 28 июл кунидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги экспертлари берган ҳулосага кўра, Акрам Маликдан олинган “transcend” флешкаси хотирасидаги матнлар барчаси Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд конституцион тузумга қарши фаолият олиб борувчи , ўзларини мухолиф деб сановчи “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг расмий сайтидан кўчириб олинган ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) иштирокидаги видеоматериаллардан иборат  бўлган.

2016 йилнинг 22 июл кунида ОВИР га кетаётганида Муқумий кўчасида унга нотаниш бўлган аёл уюштирилган ҳолда у билан жанжал қилган, шу пайтда 10 га яқин фуқа-ролик кийимидаги шахслар етиб келиб уни ушлашган ва Чилонзор туман ИИБ га олиб боришган ва тинтув қилиб чўнтагидан “Gruzer Blade”  4 GB флеш-карта олишган, аммо бу флеш-карта унга тегишли бўлмаган.

2014 йил апрел ойи бошларида Туркиянинг Истанбул шаҳрига борганида, у ерда “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)” таш-килоти лидери Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) билан учрашган.

2016 йил 23 сентябр кунидаги суд-адабиётшуносликэкспертизасининг  ИК-1364-сонли ҳулосасига кўра, маълумотлар тадқиқот қисмининг 2-бандида кўрсатилган файлдаги ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) байроғи акс эттирилган. Бу эса мазкур ташкилотга нисбатан хайриҳоҳлик кайфиятини уйғотиш мумкин.

2016 йил 6 августдан қамоқда;                                                                          

Таҳминан, 2002 йилларда, яъни 12 яшар пайтида Пскент тумани болалар кутубҳонасида Собир Мирвалиевнинг “Ўзбек шоирлари октологияси” деб номланган китобни олиб ўқиган ва илк маротаба шоир Муҳаммад Солиҳ ижоди билан танишган.

2012-2013 йилларда Интернет тармоғи орқали Муҳаммад Солиҳ билан танишган, суҳбатлашиб турган. Муҳаммад Солиҳ таниқли шоир ва сиёсатчи сифатида унга маслаҳатлар берган, шунингдек, моддий ёрдам кўрсатган.

2015 йил 1 август Ўзбекистонда барча Олий ўқув юртларида тест имтиҳонлари бўлиб ўтган. Акрам Малик имтиҳонларга кириб чиққан абитуриентларнинг фикр-мулоҳаза-лари, шикоятлари, эътирозлари асносида таъсирланиб, “Тест имтиҳонларини тартибга   солиш мумкин эмасми?” деган кичик бир мақола ёзиб, “fasebook” да эълон қилган

Суднинг экспертлар, терговчилар ва суд муҳокамасига кўра берган ҳулосаси :

  • Ўзбекистондаги сиёсий вазият одамларнинг норозилик кайфиятини уйғотувчи…
  • Ўзбекистонда пораҳўрлик – коррупция авж олган, коррупцияни бартараф этиш керак, коррупция жамият тараққиётига ғов……деган мазмунда;
  • Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари 1 август куни ўта бетартиб ўтказилиши, бункер, поров кабилар уюштирилиши, уяли телефонлар, шпаргалкалар, қораланмалар олиб кирилиши……
  • Мамлакат тепасида бир раҳбарнинг муттасил, сурункали узоқ вақт ўтиришини танқид қилган мазмунда………
  • Давлат идораларида кадрлар сифати яхши эмас, деган мазмунда……
  • Мамлакатда мухолифат расман фаолият кўрсатмаслиги танқид қилинганлиги хақида………..
  • Давлат бошқарувида муайян вақт оралиғида хокимият сайлов йўли билан алмашиб турса фойдали бўлишини, бундай бўлишига эса ҳозирги хукумат йўл қўймаётганлиги хақида…….
  • МҲХнинг қулоқлари бутун мамлакатни қамраб олганлиги, бу эса одамлар орасида қўрқув ҳиссиётини туғдиришини…..
  • Одамлар эркин яшаши кераклиги, барча камчиликларни, хақиқатни қўрқмай ошкора айтиши кераклиги хақида, чунки, тақиқлов зўрайса, яширин шаклдаги норозиликлар кўпайиши, бу эса яхши эмаслиги хақида…….
  • Куч ишлатар тизимини танқид қилган мазмунда…..
  • Истеъдодли ўзбек ёшлари чет элда ўқишни маъқул кўришяпти, кейин эса хорижда ишлаб, бегона юртларда қолиб кетишяпти ва ўшаларга хизмат қилишяпти, чунки, бизда таълим сифати яхши эмас, сабаби, бугунги сиёсат тўғри эмаслиги, деган мазмунда………
  • Тизимлардаги турли ҳисобот ва маълумотларда кўзбўямачилик, соҳталик бор, деган мазмунда…….
  • Муҳаммад Солиҳ шеърларини адабий таҳлил қилган, деган мазмунда…..

Гувоҳлар:

  1. А.Каримов – Тошкент вилояти Пскент тумани “Мўминобод”МФЙ раиси;
  2. Р.Заҳидов – Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида кафедра мудири, Акрам Маликнинг илмий раҳбари;
  3. О.Давлатов – “Тамаддун”нашриётида директор, Акрам Маликнинг 107 та мақоласи, 20.000 варақдан иборат диссертациясини ўқиб чиққанлигини;
  4. А.Тилавов – Акрам Маликнинг устози, Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти;
  5. Абдуманнопов Рустам Равшанович – Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2017 йил 20 январ кунидаги хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 2441-моддаси 3-қисмининг “а,в,г” бандалари, 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган;

АБДУМАННАПОВ  РУСТАМ  РАВШАНОВИЧ – 1982 йил 19 декабр куни Тошкент шаҳрида туғилган.туғилган.Олий маълумотли, муқаддам судланмаган, оилали, қарамоғида уч нафар фарзанди бор.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси Марказида хужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториясининг эксперти вазифасида ишлаган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Шаҳриобод” МФЙ Жаҳон Обидова кўчаси 10-уй 18-хонадонда истиқомат қилган;

    

Аъзам Турғунов ва Малоҳат Эшонқулова жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Акрам Малик ишида

Гувоҳлар:

  1. Пулатов Жамолиддин Зайниддин ўғли;
  2. Умирзаков Шункар Умарович – 2006 йилдан Оҳангарон туманидаги “Сарвар Азиз Умарзода” фермер хўжалиги раиси, Тошкент вилоят халқ депутатлар кенгашининг аъзоси; Оҳангарон ва Ангреннинг норасмий раҳбари,

З.Ҳайдаров, Ботир Ражапович орқали барча давлат идораларидаги кадрлар масаласига таъсир кўрсатиши мумкин,жумладан:

  • Ҳошим Набиев Оҳангарон тумани собиқ прокурори ;
  • Олимхўжа Набиев-Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходими;
  • Аъзамхўжа Набиев- Ўзбекистон Республикаси Олий суди аъзоси;
  • Жияни Умаров Шерзод- Ангрен шаҳар МХХ бўлим бошлиғи;
  • Шерзод Умаровнинг танишлари Шеранов Нурқанот;
  • Оҳангарон туман МХХбошлиғи Акабаев Алишер;
  • Куёви, илгари МХХда ишлаган Султанов Баҳодир;
  • Қудаси Файзиев Икром – Оҳангарон туман хокимининг ўринбосари;
  • Қудаси Эгамбердиев Баҳром – “Оҳангарон” АЖ раиси;
  • Абдураҳим Абдунабиев – Ангрен шаҳар прокурори;
  • Шунингдек, прокуратура қошидаги департамент бошлиғини, туман ИИБ бошлиғини, таниш-билишчилик орқали ушбу лавозимларга тайинлашга эришган.
  • Бундан ташқари, кўпгина даромадли фермер хўжаликларини сунъий равишда банкротликка учратиб, уларнинг балансидаги мулкларини ўзлаштирган, унга қарши чиққан рақибларини МХХдаги қариндошлари ва танишлари орқали қаматиб юборган.
  • (2015 йилда uzxalqharakati.com сайтида “Оҳангарон бўрилари ёҳуд кўринмас ҳокимият МХХнинг жиноятлари” номли мақолада ўша тумандаги ҳокимиятнинг ваколатли органлари томонидан содир этилаётган қинғир ишлар ёзилган)

Саид Али таҳаллуси билан Интернетда “Ўзбек аҳолиси қора валюта бозоридан жабр кўрмоқда” деган мақоласи босилган.

  • Ўзбекистон Республикаси президентига йўналтирилган мурожаатлар;
  • Ижтимоий жараёнларга дахлдор маълумотлар;
  • Оиласи томондан ёлланган ҳимоячи билан учраша олмаган;
  • Тергов якунлангач, терговчи унга жиноят иши хужжатлари билан тўла танишиб чиқишга ва керакли маълумотларни ёзиб олишга имкон бермаган;
  • Халқ таълимига таалуқли мақолаларни Интернет орқали чоп этган;
  • Ш.Умирзаков 100$ ни фуқаро К.Мухтаровага нисбатан мақола чиқаришда фойдаланиш учун “3G” модеми олиш учун берганлигини, лекин ўзи буни фирибгарлик мақсадида олмаганлигини;                      

Юқоридаги иккита ишдаги ўхшашликларга эътибор беринг:

Ҳар иккаласини ҳам ОВИРга чақиришган, ўша ердан қайтиб келаётганида,қаршисидан бир аёл чиқиб келиб, унинг ёқасига ёпишиб, дод-вой қила бошлаган. Шунда қаердандир 10-15 чоғли фуқаро кийимидаги шахслар пайдо бўлиб, уларнинг қўлини қайириб, биринчи-сини Қибрай туман ИИБга, иккинчисини Чилонзор туман ИИБга олиб боришган. Шахсий тинтув ўтказилганида, унисининг ҳам, бунисининг ҳам чўнтагидан флеш-карта чиққан, унда эса ИШИДнинг қора байроғи туширилган кадр бўлган.

Акрам Малик 2016 йил 22 июнда ушланган;
Рустам Абдуманнопов 2016 йил 22 июлда ушланган;
Хукмда ҳар иккаласигаям 2016 йил 6 августда ушланган деб ёзилган;
Демак, Акрам Маликни 1,5 ой, Рустам Абдуманноповни 24 кун қаердадир сақлашган, қийноқлар қўллашган

Биттасини 2017 йил 13 январ куни жиноят ишлари  бўйича Тошкент вилоят суди  ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “а,б”бандалари, 2441– моддаси 3-қисми “а,в,г”, 2442-моддаси 1-қисми билан айблаб, 6 йил муддатга, иккинчисини эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2017 йил 20 январ кунидаги хукмига кўра Ўзбекистон Республикаси  ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “а,б” банди, 2441-моддаси 3-қисмининг “а,в,г” бандалари, 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган;

Хукмдан келиб чиққан фикрлар: Қуйида Акрам  Маликка ва Рустам Абдуман-ноповга қўйилган айбловлардан кўчирма келтираман:

  1. Ўзбекистон Республикаси худудида тақиқланган “Ўзбекистон халқ ҳаракати” лидери Муҳаммад Солиҳ билан уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда…

(Қўйилаётган айбларга эътибор беринг-а, маним Президентим! Барчаси мавҳум, мужмал ва стандарт айблар. Биргина Акрам Маликка эмас, бошқаларга ҳам худди шундай. Агар бу ҳаракат зиёли инсонларнинг уюшган гурухи бўлса, дунёқараши бир ҳил бўлган ёшларни уюштираётган бўлса уни маъқуллаш лозим, чунки биздаги Ёшлар Иттифоқининг вазифаси билан уйқаш экан. Агар уюшган жиноий гурух бўлса, у ҳолда дипломатик каналлар орқали Халқаро қонунлар асосида ўша “уюшган жиноий гурух” расмий рўйхатдан ўтган давлатлар билан ўрнатилган тартиб-қоидаларга биноан ўша ҳаракат фаолиятига чек қўйиш ва “уюшган жиноий гуруҳ раҳбари”ни қамоққа олиш ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида  расмий сўровнома бериш лозим бўлади. Агар бир таниқли ва тажрибали шоир иккинчи бир ёш шоирга маслаҳатлар ва амалий ёрдам берса, уни кимларнингдир ғаразли мақсадлари йўлида жиноий қилмишга айлантириш керакми!? Энг ачинарли томони, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари худди мазах қилгандек, айнан Навоий бобомизни туғилган куни арафасида ёш навоийшунос олимга, бўлғуси академикка хукм ўқишган.

Мен юқорида номларини тилга олган қаҳрамонларим мамлакатимизнинг турли худудларида, камбағал оилада туғилиб ўсган, ўз иқтидори, ўз ҳаракати билан олий маълумотли бўлган, давлат ташкилотларида ишлаган.Муҳими, булар ҳалол, пок, иймонли, эътиқодли инсонлар бўлган.Шунинг учун ҳам буларга қўйилган айбларни абсурд деб биламан.

Акрам Малик Тошкент вилояти Пскент туманида туғилиб ўсган,11-12 ёшларидан кутубҳонага кириб, китоб титкилашни одат қилган.  Мана шу ҳолатга эътибор беринг, ҳозирги 10-12 яшар болаларни мажбурлаб, турли-туман рекламалар воситаси билан китобга жалб қилолмаётган бир пайтда бу бола ўз иҳтиёри билан китоб ўқияпти, китобниям дуч келганини эмас, танлаб-танлаб Навоийни, Кафкани, Муҳаммад Солиҳни ўқиди, ўша пайтдаёқ буюк шоирларни ижодини ўрганиб,таҳлил қила бошлаган,чет элда бўлмасаям, ўзимизда олий таълим олган, илмий даражаларга эришган…

Лекин биз шу кунда ана шу навоийшунос олимга қандай “қулай” шароит бердик!? Етти уҳлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Аммо, китобҳонлик маданиятини ошириш йўлидаги ҳаракатимиз илк қадамидаёқ обрўсизланишга улгурди,чамамда.

Ўзбекистон ТВси болажонларни китоб ўқишга чорлаб кўрсатаётган рекламалари ҳам мақтовга сазовор. Аммо мен  реал воқеликда кўрганим барча рекламаларга “крест” қўйворади. Бир аёл боласини қўлидаги китобни юлқиб олиб, пештахтага қайтариб қўяр экан,“…ўқиб шахар олиб берармидинг, болам. Ана, Навоий бобосини китобларини ўқиб олим бўлган бир одамни қамаб қўйишибди, ундан кўра сен ҳам  мактабга бормасдан, мени ёнимга, бозорга чиққин” деганлиги жамиятимиз қаёққа қараб кетаётганлигидан, уни келажакда нима кутаётганлигидан далолат беради. Ҳақиқатдан ҳам, ёш навоийшунос олимга, ўсиб келаётган бўлғуси академикка айнан Алишер Навоий туғилган кунида “ажойиб совға” тухфа қилишган, яъни озодликдан маҳрум қилиш ҳақида хукм  ўқилган. Бунақасини фақат ўзбекнинг  судья ва прокурорларидан кутиш мумкин.

  1. Амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга…

(Амалдаги давлат тузуми бу ўзининг худудига, давлат чегараларига, қуролли кучлари-га, хуқуқни мухофаза қилувчи органларига,банк-молия тизимига, моддий-техника база-сига ва бошқа жамоатчилик институтларига эга бўлган яхлит ижтимоий, иқтисодий, сиёсий устқурма. Ахир, дастлабки терговда ҳам, ҳар иккала инстанция судларида ҳам Акрам Маликни ёки Рустам Абдуманноповни ортида қанча куч бор, молиявий томондан қандай таъминланган, айтайлик, тузумни хилоф равишда ўзгартиргандан сўнг вази-фалар кимларга тақсимланган ва у қандай амалга оширилади, жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган жиноят таркибини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган шу ва шу каби бошқа ҳолатлар аниқланмаган. Фақат “деди-деди”лардан иборат.)

Аъзам Турғунов, Полина Брунерг ва Ботир Хусаинов

  1. Ўзбекистон Республикаси худудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга…….
  2. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ташкилотларда иштирок этиш…..
  3. Ўзбекистон президентини хақоратлаш ва тухмат қилиш….
  4. Вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар…
  • (Нима учун Ўзбекистонда “қонундан ташқари” деб тан олинган уюшган гурух ва унинг лидерига нисбатан шу вақтга қадар қонунда белгиланган тартибда чора кўрилмаган; Лоақал,сиртдан бўлса-да,суднинг ҳусусий ажрими чиқарилмаган;
  • Ўзбекистон Республикаси президентини хақорат қилиш ва унга тухмат қилиш аслида  нималарда намоён бўлган;
  • Экстремизм, сепаратизм, фундаментализм аломатлари нималарда намоён бўлган;
  • Айблов ҳулосасида ҳам,ҳар иккала инстанция суди ҳулосаларида ҳам булар сепаратизм ғоялари билан кимларни, қачон ва қаерда даъват қилганлиги,Ўзбекистон президентини ҳақорат қилганлиги ёки унга туҳмат қилганлиги ҳақида аниқ ва ишончли далиллар келтирилмаган ;
  • “ Ижтимоий ҳимоя таъминланмаган юртда экстремизм пайдо бўлади…” деган социологик аксиома ушбу ҳолатда қандай тадбиқ қилинади, ахир Акрам Малик ҳам, Рустам Абдуманнопов ҳам ўзларининг “Тест имтиҳонларини тартибга солиш мумкин эмасми?”, “Ўзбек аҳолиси қора валюта бозоридан жабр кўрмоқда”, “Оҳангарон бўрилари ёҳуд кўринмас ҳокимият МХХнинг жиноятлари” каби мақола-лари билан айнан юртимизда кенг илдиз отган коррупцияга қарши курашмаганми?! Ижтимоий адолатни тиклаш,ҳақиқатни юзага чиқариш учун имкон қадар ҳаракат қилмаганми?! Ахир, буларнинг саъйи ҳаракатлари Сизнинг юқорида мен иқтибос келтирган директиваларингизга муносиб, мувофиқ мос келади-ку!!

Малоҳат Эшонқулова Хаётхон Насриддиновнинг онаси Сабура опа билан

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавхар опа

Шунингдек, қуйидаги кўплаб маҳкумлар судларнинг адолатсиз қароридан ноҳақ жазо муддатини ўтаб келмоқдалар ёки бўлмаса жазони ижро этиш жойларида инсонпарварлик далолатномаларини қўллашда уларга нисбатан ноҳақлик, адолатсизлик содир этилмоқда. Жумладан:

  1. Арслан Мехмет – 1963 йилда туғилган,Туркия фуқароси
  2. Назарбеков Шерзодбек– 1976 йилда туғилган
  3. Тиллаев Фаҳриддин-1971 йилда туғилган, Сурҳондарё вилояти Бойсун тумани
  4. Худойбердиев Нишонбой Асадович-1953 йилда туғилган
  5. Масирохунов Қобилжон Мўминович– 1973 йилда туғилган, 1995 йилда Андижон Давлат халқ хўжалиги институтини иқтисод факультетини тамомлаган. Андижон шахар Лутфуллин кўчаси 39-уйда яшаган,2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор.Онаси-Кимё опа, нафақада. ЖКнинг 154,155,159 ва бошқа моддалари билан айбланиб
  6. Масирохунов Шухрат – 1972 йилда туғилган,71-ЖИЭК (Жаслиқ) да жазо муддатини ўтамоқда.
  7. Балиқов Шухрат –
  8. Раҳимов Зокир – 1973 йилда туғилган, 2018 йилда Туркиядан ушлаб келинган, 1999 йилда чиқиб кетган, 159 ва бошқа моддалар билан айбланган, бир муддат Тоҳир Йўлдош атрофида юрган, унинг ҳаракатларидан норози бўлиб, Туркияга кетиб қолган ва ўша ерда уйланиб, ишлаб юрган.Навоий шахрида хотини, иккита боласи қолган. Қайин акаси Акбар тадбиркор, тел. +998 98 -363 74 09
  9. Юсупов Раҳим Қосимович – 1975 йилда туғилган,2004 йилда ЖКнинг 159 ва бошқа моддалари билан айбланиб 15,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Зангиота -14 да жазо муддатини ўтамоқда. Онаси 75 ёшда, икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор
  10. Нажмиддинов Алишер Баҳриддинович – 1974 йилда туғилган, ЖКнинг 155,156,158, 159 ва бошқа моддалари билан айбланиб, 4 нафар фарзанди бор. Отаси 81 ёшда, онаси 67 ёшда.
  11. Рустамов Алишер Маҳмудович – 1980 йилда туғилган,2002 йилда ЖКнинг 155,159 ва бошқа моддалари билан айбланиб 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2016 йилда “”точковка” қилиниб, 3 йил муддат қўшиб берлган.

    Аъзам Турғунов, Дадаҳон Хасанов, Жахонгир Шохсалимов ва Махамаджон Тошкент шахар судида

    Мурод Турғунов иш устида

  1. Илҳомов Шухрат Қодирович – 27.09.1977 йилда туғилган,маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, Ўзбекистон фуқароси.Оилалик, икки нафар фарзанди бор.Тошкент шахар, Олмазор тумани 263-уйда рўйхатда туради, Олмазор тумани Мойариқ МФЙ Ниҳол кўчаси 2а-уйда яшайди. 2014 йил 17 июнда ушланган, 20 июнда қамоққа олиш хақида эхтиёт чораси қўлланилган,айблов ҳулосасини 2014 йил 18 сентябрда олган. Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилоят судининг 2014 йил 24 декабр кунидаги  хукмига асосан ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б”,банди,  2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми билан айбланиб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони Қарши шахар Шайх Али қўрғонидаги 49-ЖИЭКда ўтган.
  2. Риҳсиев Асадулла Ҳайруллаевич – 10.03.1986 йилда Тошкент шахрида туғилган,маълумоти олий, Ўзбекистон фуқароси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган.Тошкент шахар Учтепа тумани Катта қаъни маҳалласи Ғани полвон Ҳакимов кўчаси 8-уйда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Занги ота тумани Қатортол ҚФЙ га қарашли далигузар МФЙ Далигузар 3-тор кўчаси 14-уйда яшаган.Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2014 йил 24 декабр кунидаги хукмига асосан ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б”,банди, 2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми, 246-моддаси 1-қисми  билан айбланиб 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
  3. Тожиев Жахонгир Қўчқорович– 01.1984 йилда Тошкент шахрида туғилган, маълумоти ўрта, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, бир нафар фар-занди бор.Тошкент шахар олмазор тумани А.Хидоятов 9-берк кўчаси 2-уйда рўйхатда туриб, Олмазор тумани “Гузарбоши” маҳалласи Аброр Хидоятов кўчаси 3-корпус 59-ҳонадонда яша-ган.  2014 йил 17 июнда ушланган, 20 июнда қамоққа олиш хақида эхтиёт чораси қўлланилган, айблов ҳулосасини 2014 йил 18 сентябрда олган.  Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилоят судининг 2014 йил 24 декабр кунидаги  хукмига асосан ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б” банди,  2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми билан айбланиб 12 йил муддатгамуддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
  4. Халиков Аҳмаджон Муҳаммаджонович– 24.03.1980 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилалик, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод ҚФЙ Соҳибкор маҳалласи 1а-уйда рўйхатда туриб, Бекобод тумани маллабой МФЙ Мирзо Улуғбек ф/у 1-бўлимида яшаган. 159-моддаси 3-қисмининг “б”,банди, 2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми , 223-моддаси 2-қисминиг “в” банди билан айбланиб 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони
  5. Зафар Салим ўғли Каримов– 23.09.1985 йилда Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилалик, бир нафар фарзанди бор.Тошкент шахар Олмазор тумани Қора қамиш 2/1-дахаси 3-уй 30- хонадонда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Занги ота тумани Келес шахри, Шохсада кўчаси 15-уйда яшаган. 2014 йил 17 июнда ушланган, 20 июнда қамоққа олиш хақида эхтиёт чораси қўлланилган,айблов ҳулосасини 2014 йил 18 сентябрда олган. Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилоят судининг 2014 йил 24 декабр кунидаги  хукмига асосан ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б”,банди,  2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми билан айбланиб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Азам Тургунов-испольнительный директор ОЗНП MAZLUM

Политическая акция у генеральной прокуратуры

  1. Раҳманов Даврон Аҳролович– 18.03.1984 йилда Тошкент шахрида туғилган. Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти олдий, оилалик, муқаддам судланмаган. Тошкент шахар Зарбдор 1-тор кўчаси 11-уйда рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Зангиота тумани Кўксарой ҚФЙ Оқтош маҳалласи Беғубор кўчаси 2-уйда яшаган. 2014 йил 17 июнда ушланган, 20 июнда қамоққа олиш хақида эхтиёт чораси қўлланилган,айблов ҳулосасини 2014 йил 18 сентябрда олган.  Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилоят судининг 2014 йил 24 декабр кунидаги  хукмига асосан ЖКнинг 159-моддаси 3-қисмининг “б”,банди,  2441-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 2442-моддаси 1-қисми билан айбланиб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
  1. Заитов Тимур Тулкунович- 10.1985 йилда Тошкент шахрида туғилганОлмазор тумани Қорақамиш 2/3 дахаси 10-уй 32-хонадонда яшаган.Миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-маҳсус, Тошкент Давлат Техника Университети қошидаги академик лицейни тугатган, оилалик, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.

Тел. +99890-972 44 47; (онасиники) +99890 -337 77 47

  1. Агзамов Икрамхужа Бахрамович 07.1969 йилда Тошкент вилоятида туғилган.Ўзбекистон фуқароси, миллати ўзбек,маълумоти ўрта, оилалик, уч нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган. Тел. +99894 –643 90 38; +998 90 – 980 33 43
  2. Амиров Асадулла – 1978 йилда туғилган
  3. Амиров Машрабжон – 1982 йилда туғилган
  4. Очилдиев Алишер – полковник,Россияда ўқиган
  5. Норалиев Қутбиддин– майор,АҚШ да икки йил мобайнида таҳсил олган
  6. Тожиддинов Абдулла Муҳаммадиевич

Турсунбой Утемуратов ва Аъзам Турғунов дастлабки терговда Манғит 2007 йил

Аъзам Турғунов ва Полина Брунерг Юнусобод туман профессор Собир Тўлаганов суди жараёнида

  1. Ҳакимов Шерзод Ҳайриддинович- 11.1974 йилда Тошкент шахрида туғилган. 19.02.1999 йилда ҳибсга олинган, 09.08.1999 йилда ЖКнинг 155,159 ва бошқа моддалари билан айбланиб 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 24.04.2008 йилда жиноят ишлари бўйича Андижон шахар судининг хукми билан ЖКнинг 221-моддаси асосида яна 3 йил қўшиб берилган. Ўзи ёлғиз фарзанд, ака-ука, опа-синглиси йўқ, онаси 72 ёшда, қаровчиси йўқ.Оилалик, учту фарзанди бор, аммо МХХ тазйиқи билан хотини ажрашган.Хозирда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Жалақудуқ мавзесида жойлашган 69-манзил колониясида сақланмоқда.Колония бошлиғи подполковник Ш.Х.Абдуллаев, тезкор бўлим бошлиғи катта лейтенант Ойбек. Колонияда махкумларни сақлаш шароити ўта ёмон аҳволда, Маҳкумлар далада, фермада 14-15 соатлаб ишлатилади, уларга худди қуллар каби муносабатда бўлишади,озиқ-овқат берилмайди, иш хақи берилмайди, хафтада бир марта ҳаммом қилинади. Соат 5 да турамиз, 19-19 да ишдан қайтиб келамиз, деярли бўш вақт қолмайди, 5000 сўмга бир порция овқат сотади, прачкада битта майкани ювиш 1000 сўм, сартарош ҳам пуллик, 400.000 сўм маош олади. Тушлик пайти 3000 сўмдан йиҳиб такси чақиртириб, овқат олдирамиз, аммо бунгаям ходим шерик бўлади.
  2. Нурматов Акмалжон Анварович-09.1987 йилда туғилган, 05.08.2009 йилда ЖКнинг 159-ва бошқа моддалар билан айбланиб11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. “Точковка” қўлланилиб, 2012-2014 йиллардаги амнистия актлари тадбиқ қилинмаган. Уйланмаган, ота-онаси кекса, онаси ўқитувчи бўлган, бу қамалгандан сўнг ишдан бўшатиб юборишган, отаси ошпаз. Хозирда Оҳангарон шахридаги 52- манзил колониясида сақланмоқда.
  3. Муҳиддинов Лутфиддин – 77- жазони ижро этиш манзил колониясида (Сирдарё вилояти Гулистон тумани) да сақланмоқда ,Наманганда туғилган, 16 йил давомида Мадинада илм ўрганган, аввал Қирғизистон фуқаролигини, кейинчалик Россия фуқаролигини олган, Тюмень шахрида оиласи билан яшаган, махфий хизматлар томонидан ўғирлаб келинган
  4. Ҳолбоев Шухрат – 1973 йилда туғилган, 2010 йил 10 июндан 2012 йил 14 август кунигача турмада ўтирган. ЖКнинг 159 ва бошқа моддалари билан айбланиб 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Олмалиқ шахридаги 45-ЖИЭК да жазо муддатини ўтаяпти. Уч нафар фарзанди бор.Афвнома ёзган. 2018 йил март ойида комиссиядан ўта олмаган. Аммо 6 ойдан кейин яна комиссияга кириши кутилмоқда.Навоий шахридан Дилхумор Умарова

Бобмурод Абдуллаев, Мамед, Питер и Катя

Аъзам Турғунов Жарқўрғонда автоавария бўйича

  1. Бабаназаров Сарвар Ишназарович – 2008 йил 7 феврал куни ЖКнинг 155,159,161, 242 ва бошқа моддалари билан айбланиб 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 49- ЖИЭК да жазо муддатини ўтамоқда.
  2. Тохтаходжаева Гузал Авазовна – 1986 йил 15 июнь куни Тошкент шахрида туғилган, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, 23.11.2009 йилда эҳтиёт чораси қўлланилиб, 15.01.2018 йилда ушланган, ЖКнинг 159-моддаси 3-қисми “а,б”банди, 2442-моддаси 1-қисми, 2441-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган, Тошкент шахар Учтепа тумани Фитрат кўчаси 20-уйда яшаган
  3. Узакова Насиба Зикируллаевна– 1966 йил 17 январь куни Тошкент шахрида туғилган, маълумоти ўрта, муқаддам судланган, 30.11.2017 йил қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганТошкент шахар Шахонтохур тумани Гулобод мавзеси 5-уй 27 – хонадонда яшаган
  4. Узакова Умидахон Абдурахмановна – 1988 йил 15 июнь куниТошкент шахрида туғилган, маълумоти ўрта, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар Сергели тумани 6-даха, 32-уй,14-хонадонда яшаган, 30.11.2017 йилда уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган
  5. Абдураҳмонов Муҳаммадамин Абдураҳмон ўғли – 1992 йил2 июнь куни Тошкент шахрида туғилган,маълумоти ўрта-маҳсус, муқаддам судланмаган,30.11.2017 йилда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Гулобод мавзеси 5-уй 27-хонадонда яшаган
  6. Рашидов Муҳаммад Абдукаримович – 1985 йил18 июль куни Тошкент шахрида туғилган, маълумоти ўрта,муқаддам судланган, 03.12.2017 йилда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент шахар Учтепа тумани Боситхон 4-тор кўча 30-уйда яшаган (иш бўйича терговчи Тошкент шахар ИИББ ТБ терговчиси капитан С.А.Юсупов, Тошкент шахар ИИББ ТБ бўлим бошлиғи майор С.Ф.Раҳимбердиев, Тошкент шахар ИИББ ТБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Х.Пулатов, Тошкент шахар ИИББ бошлиғи ўринбосари полковник Д.Б.Ташходжаев, Тошкент шахар прокурорининг ўринбосари, адлия маслаҳатчиси Э.У.Инамджанов)

         “ одамлар очликка, муҳтожликка чидаши мумкин, одамлар ёзнинг жазирама иссиғига, қишнинг қаҳратон совуғига чидаши мумкин, лекин адолатсизликка асло чидай олмайдилар. Айниқса, адолат ўрнатиши керак бўлган маъсул мансабдор шахс-лар ўзлари адолатсизликка йўл қўйсалар, бундай ҳолатни асло кечириб бўлмайди. Энг хавфлиси шундаки, одамлар тақдирига бепарволик, лоқайдлик, номақбул иш усуллари оқибатида, биз оддий, умуман олганда қонунларга итоат этувчи фуқароларни нотўғри жазолаб, улардан хукуматга ҳам, қонунларимизга ҳам ишонмайдиган норози одамлар тоифасини ўз қўлимиз билан яратамиз. Бу эса, кўп ҳолларда тузатиб бўлмайдиган вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Яна шуни афсус билан тан олишимиз керакки, ҳали-бери қонунчилигимизда ҳам, қонунларни қўллаш фаолияти-мизда ҳам кўриниб турибдики, суд-тергов тажрибасида баъзан умуман тоқат қилиб бўлмайдиган мантиқсизликларга йўл қўйилмоқда”, ……..

деган таъкидларингиз  замон талаблари билан қанчалар ҳамоҳанг эканлигини кўрсатиб турибди.

Дилором Исхакова, Азам Тургунов, Нураддин Джуманиязов Фахриддин Тиллаев возле Генеральной прокуратури

Олий суд қачон одил суд бўлади???

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Вақти келиб ҳақиқат юзага чиқади, адолат қарор топади. Лекин уларга ва уларнинг оиласига етказилган маънавий зарарни ва руҳий азоб-уқубатларни ҳеч ким,ҳеч қачон ва ҳеч нарса билан қоплаб беролмайди. Аммо, Абдулла Қодирий, Чўлпон каби буларнинг ҳам пок номлари оқланади ва бунга Сиз сабабчи бўлиб, Ўзбекистоннинг янги тарихида  одил ва реформатор-президент сифатида сақланиб қолишингизни жудаям ҳоҳлар эдим.

Сеҳр ҳаром,юрган жойим сеҳристондир,
Соғинаман-кўрмаганим меҳристондир,
Қалбим совуқ қаҳристондир,
Нафс иймонга қабристондир,
“Алҳамду”дан томиримга қон беряпман,
Илтижога суянганча жон беряпман.

Оёғи йўқ ёлғонларда қанот кўрдим,
Ҳақиқатнинг тилида гунг баёт кўрдим,
Ўз Руҳимда сабот кўрдим,
Бахт,саодат,нажот кўрдим,
“Алҳамду”дан томиримга қон беряпман,
Илтижога суянганча жон беряпман.
(Акрам Малик)

Аъзам Турғунов
Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube