Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жасоратнинг кўзи

Жасоратнинг кўзи
24 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 562 марта ўқилди.

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

ЖАСОРАТНИНГ КЎЗИ

Менга уйқу бермас Жасоратнинг кўзи.
«Нега жимсан?» дейди у менга.
«Нега жимсан, қўлинг озод бўлиб, оёғинг соғ бўлиб, нега
жимсан?» дейди у менга тикилиб.
«Бу қўллар боғлиқ бўлиши мумкин эди», дейди менинг
қўлларимни кўрсатиб.
«Бу оёқларда кишан бўлиши мумкин эди-ку», дейди у менинг
оёқларимга имо қилиб.
«Тўғри, – дейман мен,- сенинг тажрибанг бор, сен боғлиқ
қўлларни ҳам кўргансан, кишанли оёқларни ҳам. Лекин мендан
нима истайсан, Жасоратнинг кўзи!»
Бақирганим кор қилмайди, тепамдан кетмайди, тонггача
қадалиб туради Жасоратнинг кўзи.

1982

(186)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (115-саҳифа.)

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort