Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Жўшни ёндирар

Жўшни ёндирар
23 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 366 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

   

Жўшни ёндирар

Гоҳ-гоҳида бир ел тушар бошимга,
Хаёл хуруж айлаб, жўшни ёндирар.
Юрагим мавж урса, ақлим жам бўлар,
Фикр босар, қайғу ҳушни ёндирар.

Вақти саҳар дарвеш нолишга келса,
Ип тортиб белидан бўйнингга солса,
Тангри суйган банда бад дуо қилса,
Фалакни титратиб, Аршни ёндирар.

Аҳмоқ ўзин оқил билан тенг айлар,
Иш бошласа, охирида “оҳ” айлар,
Зеҳнини койитмай, ақлин танг айлар,
Билганни тингламас, бошни ёндирар.

Ҳақ суйгандир Али деган валисин,
Қадим удум иззат этмоқ улусин,
Етмиш икки миллат кўмар майитин,
Ҳундунинг будлари лошни ёндирар.

Маҳдумқули, Ҳақ деб мастона чекса,
Ишқ майи жўш этиб, ўт жона етса,
Ошиқлар кўзидан жолалар оқса,
Тоғларни титратар, тошни ёндирар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort