Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гўзал бордир

Гўзал бордир
26 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 386 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

   

Гўзал бордир

Гўзал бордир гўзаллардан зиёда,
Анинг хизматинда турасинг келар.
Одобли, хушхулқли мулойимзода,
Доим хизматинда юрасинг келар.

Гўзал бордир, узун бўйли ёқимли,
Қоронғи кечада тушар ёлқини,
Сўзлаган сўзлари гўё бол каби,
Ёноғидан бўса оласинг келар.

Гўзал бордир, уни ҳар кун кўрмали,
Лутф кўргизиб, қора зулфин ўрмали,
Тўкиб, хазинанинг зарин бермали,
Анинг савдосинда бўласинг келар.

Гўзал бордир, сирка босар сочини,
Ювмас тобоғини, тегра-дошини,
Ҳурмат этмас ота-она ёшини,
Анинг хизматиндан қочасинг келар.

Гўзал бордир, оқ қоғоздек билаги,
Вужудинг ичида унинг юраги,
Ҳар йигит муроди, умр тилаги,
Истаса, жонингни бергинг келади.

Маҳдумқули, син керакдир гўзалга,
Ҳар на қисмат бўлса, тортар азалга,
Дунё молин харж этсанг кам асилга,
Ёмоннинг ёниндан қочасинг келар.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort