Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» номли хотиралар китобига ўқувчилардан келган акс садолар

Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» номли хотиралар китобига ўқувчилардан келган акс садолар
27 Mayıs 2018 - 11:06 'да юкланди ва 675 марта ўқилди.

Шу инсонларнинг, ака уканинг ҳаётини ҳар доим “Озодлик” радиосидан, “Элтуз” сайтидан кузатиб бораман. Бунақа китобларни олдинлари ўқирдим, тарихда қолган шахсларни.

Ҳозирги шахслар билан замондошлигимиз учунми, уларни тарихини эшитиб юрганим учунми билмайман жуда ҳам интиқлик билан кутаман қачон чиқаркан, деб.

Шундай мардларни дунёга келтириб тарбия қилан ота-онасига раҳмат. Шунча азобларга дош берибди, барибир жигарини сотмаганлигига қоилман лекин.

Ҳақиқий мард ўғлонлар Ўзбекистоннинг кўп мардлари четда юрибди. Қани улар қайтиб келса-ю, Ўзбекистоннинг ривожланишига ҳиссасини қўшса.

Ўзим Тожикистонликман, лекин негадир шу инсонлар тақдири жуда ҳам қизиқтиради. Илоҳим, қолган умрларини роҳатда ўтказсин. Омин.

Нигора Джураева

Изоҳ Eltuz.com сайтидан олинди

* * *

Ассалому алайкум. Ҳар куни “Алвидо Жаслиқ”ни тинглаб юрагим эзилади. Ҳозир ҳам сизга хат битяпману, кўзларимдан ўзидан-ўзи ёш дув-дув тўкиляпти. Сизга омонлик тилайман. Ҳамиша Оллоҳни паноҳида юринг. Раҳмат сизга. Саломат бўлинг. Оллоҳим барча ноҳақлик қурбонларини озод бўлишини насиб этсин. Чексиз ҳурмат ила синглингиз (жоиз топсангиз албатта) Нодира.

* * *

Ассалому алайкум Муҳаммад Бекжон ака. Соғ-саломат яҳши юрибсизми, Оила аъзоларингиз ҳам яҳшимилар?

Ҳозир “Youtube”да сиз ҳақингиздаги “Озодлик” радиоси муҳбири билан тайёрланган кўрсатувни кўряпман.

Кўзимга ёш келиб йиғладим. Минг афсус биз бир миллат ўлароқ сизга ёрдам бера олмадик. Ҳалқимиз бирлаша олмади. Аҳиллик йўқ бизда умуман.

Қизларингизни, невараларингизни бахтига омон юринг энди.

Ҳаётга позитив руҳда қаранг. Ҳаммамиз бир кун дунёдан ўтамиз барибир.

Сизни ким қийнаб жазолаган бўлса, ҳаммасининг устига Аллоҳнинг лаънати Қиёматга қадар ёғилиб турсин. Омийн.

Кўзимга ёш келди.

Бизни кечиринг сизга ёрдам қила олмадик. Акангизни ҳам ҳурмат қиламиз. ИншоАллоҳ адолат тантана қилиб Ватанимизга келади яқинларда.

Ойбек Қурбонов
27 март

* * *

Муҳаммад Солиҳ акани ватанга қайтишлари учун кўпчилик жон куйдиришди. Аллоҳ ўзи осон қилсин.

Мен 1995 йил туғилганман.

Мактаб, Коллеж даврим Фиръавн даврида ўтди. Алҳамдулиллаҳ иймонли ҳолис инсонлардан четда юрган аҳли илм, мухолифат, жумладан Муҳаммад Солиҳ ака, Мақсуд Бекжон ака ва сиз ҳаққингизда эзгу фикрлар эшитдик.

Алҳамдулиллаҳ бошқа тенгдошларга ўхшаб фикрлаш заҳарланмади. Зомбига айланмадик

Давлат Тиллабердиев.
Жиззах, 27 феврал.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort