Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мирзиёев қароргоҳига юриш қилган норозилар куч билан қайтарилди

Мирзиёев қароргоҳига юриш қилган норозилар куч билан қайтарилди
28 Mayıs 2018 - 0:52 'да юкланди ва 938 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, якшанба куни 22 кишидан иборат норози одамлар Шавкат Мирзиёевнинг Қибрайдаги қароргоҳига юриш қилган вақти куч билан тўхтатилган. Улар турли давлат идораларига қилинган мурожаатлари ечим томпаётгани учун Президент билан учрашишга қарор қилишганини айтмоқда.

Норозилар Мирзиёев қароргоҳига юриш қилганида милиция ходимлари томонидан ушланиб Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасига олиб келинган.

Фуқаролар бу ерга уларни алдаб олиб келишганини айтмоқда. Шундан сўнг улар милиция идорасидан чиқиб яна Мирзиёев қароргоҳи томон отланади.

“Иккинчи сафар бизни куч билан автобусларга тиқишди. Қўлимдаги ёш болага ҳам қарашмади. Қўлларим кўкариб кетди. Яна бир аёлнинг мазаси қочиб тез ёрдам чақиртиришди. Кейин бизларни судга олиб бориб адвокатларсиз, тартиббузарликда айблаб суд қилишди”, дейди Муниса Очилова.

Бир гуруҳ норозилар якшанба куни президент Мирзиёев қароргоҳига боришга бундан олдин ҳам бир неча маротаба ҳаракат қилган.

Президент билан учрашишини истаётган фуқаролар сони ҳар ҳафта сайин ортиб бормоқда.

“Бизнинг муаммоимизни фақат Мирзиёев ҳал қилиши мумкин. Бошқа идоралар қулоқ солмаяпти. Биз Мирзиёевни бекорга сайламаганмиз. Муаммоларимизни ҳал қилади, деб сайлаганмиз”, дейди Муниса Очилова.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort