Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўнглим

Кўнглим
30 Mayıs 2018 - 6:00 'да юкланди ва 466 марта ўқилди.

МАХДУМҚУЛИ

  

Кўнглим

Ғафлат хобидан уйғон, ажалсиз ўлан кўнглим,
Умид узиб оламдан, даргоҳдан тилан, кўнглим,
Тубсиз дарёга тушдинг, кўрганга кул(г)ан кўнглим,
Жон фоний, жаҳон фоний, кафанга чулғон, кўнглим,
Сўзга ичинг мухтасар, тўк, қониб, тўлғон кўнглим.

Олимлар сўзин тингла, насиҳатдан зеҳн ортар,
Ростлан, Ҳақ даргоҳина, муножаат қил, қўл кўтар,
Риёзатнинг юки – тахт, туғи руҳингни ўртар,
Риёзат мардлар иши, мардона тур, тонг отар,
Комил пойига бош қўй, ёлғончидан қўл кўтар,
Тавба қилиб бир пирнинг хокига булғон, кўнглим.

Ишқим ўти Мажнундан олтмиш ҳисса зиёда,
Қувваттим бор етмиш йил дарс айтарга Фарҳодга,
Юрагим ёқиб ўтга, Хожамга борсам додга,
Карам дарёси жўшиб, етиргайму муродга,
Қолса кўнгил топилмас, чиқса бу жон дунёда,
Мард керакдир тортмоққа, бу ғариб қолғон кўнглим.

Саҳар туриб дуо қил, “Омин!” десин фаришта,
Офат бор ғофил қолиб, беҳуда ўтиришда,
Жаҳон мулки туттирмас минг айласанг саришта,
Абдол жандасин кийиб, кет девонга кериш-да,
Етса қоласан танҳо, саргаштаю, ғамгашда,
Айтган сўзингда риё, бўлмасин ёлғон кўнглим.

Махдумқули, нўш этдим ғам бодасин, қониб, бас,
Ортиғига рағбат йўқ, жонимдан бўлдим халос,
Бошимда сонсиз савдо, ичда васваса, ҳавас,
Бу дардга борми, тадбир, ҳар ёнда ҳаюҳаннос,
Тизза ташлаб, дам урса, Исо, Хизир, ҳам Илёс,
Тикланмас ё жон инмас, пажмурда бўлғон кўнглим.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort