Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

2 июнь – Россия истилочиларига қарши Зарбулоқ жангидаги мағлубият

2 июнь – Россия истилочиларига қарши Зарбулоқ жангидаги мағлубият
02 Haziran 2018 - 10:28 'да юкланди ва 599 марта ўқилди.

Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зарбулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди.

Бироқ Россиянинг замонавий ўт очар қуроллар, замбараклар билан жиҳозланган армиясига қарши тенгсиз жангда Бухоро амири аскарлари мағлубиятга учради ва Россия ҳукуматидан оташкесим сўрашга мажбур бўлди.

1968 йилнинг 23 июнида тузилган «тинчлик битими»га кўра, Бухоро хонлиги ўз тасарруфидаги Самарқанд, Каттақўрғон, Панжикент ва Ургут бекликларини, Зарафшон водийсини Россия тасарруфига топширади.

Бундан ташқари, Бухоро амири Россия императорлигига 500 минг ҳарбий товон пули тўлаш, рус савдогарларига амирлик ҳудудларида эркин савдо қилишига, уларнинг мол-мулки, шахсий ҳимоясига кафолат бериш, шунингдек барча шаҳарларда савдо агентликларини очиш мажбуриятини олади.

Шу тариқа бу битим,  Бухоро амиринингЗарбулоқ тепалигидаги мағлубиятидан сўнг, юрт мустақиллигига қарши Россиянинг навбатдаги қақшатқич зарбаси бўлган эди. Шу вақтдан бошлаб, Бухоро амири рус ҳукуматининг барча хоҳиш-истакларини бажара бошлади.

Россия эса ўз мустамлакачилик сиёсати боис халқ орасида амирликка қарши келиб чиққан норозилик исёнларини қуролли бостиришда ёрдам кўрсатиб келди.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort