Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дарёлардек оқиб яшанглар

Дарёлардек оқиб яшанглар
04 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 419 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Фарёд чекиб куйлаган эдим
Забонимда ҳар товуш чўғ зум.
Ўзим айтган қўшиқларимдан
Ловуллайди ўзимнинг бўғзим.
Авайладим мен бу ёнғинни,
Ёнғин — умид, ёнғин бу — орзу.
Шиддатли парвозлар пайтида
Гоҳ-гоҳ ичдим қатра-қатра сув.
У ҳам жиғилдоним учунмас,
Асрадим мен уни лой учун.
Туғилажак палапонларга
Ихчамгина иссиқ жой учун.
Мукофотлар дарё ва дарё,
Мен уларга қиё боқмайман.
Қабул қилсам борми уларни,
Тамом, бўғзимни ҳеч ёқмайман.
Туҳфа очни тўйдираверсин.
Ташналарни қондираверсин,
Ловуллатиб менинг бўғзимни,
Қўшиқларим ёндираверсин».

* * *

«Сендан умид, сендандир орзу.
Сендан мурод. Сендандир илинж.
Бир қўлингда дўстларингга гул, .
Бир қўлингда — душманга қилич.
Қўшиғимиз, наволаримиз,
Агар билсанг шулар ҳақдадир.
Қиличинг кўп сабрли. Гулинг
Қўлимизга шошилмоқдадир».

* * *

«Ҳа, гадонинг душмани гадо,
Лекин лаънат душман гадойга.
Қавми билан нафрат бобида
Қилаверса жирканч бир пойга.
Гадоликни тарғиб этганлар
Ўз қавмини ўзи қопдилар.
Нима бало, не офат топса,
Аввал ўзларидан топдилар.
Нега ҳар хил туҳмат ёрлиғин
Ҳалол меҳнат бойларга тақмоқ?
Душман бўлмас донога доно,
Душман бўлар аҳмоққа аҳмоқ.
Уммон каби яшанг гувиллаб,
Дарёлардек оқиб яшанглар.
Унутманглар, бой бойга боқар,
Бир-бирингга боқиб яшанглар».

* * *

«Соҳибжамолимнинг ҳуснига
Уялмасдан бақрайиб не бор…
Тез бўл, дарров қулоғингни тиқ,
Унга тўйиб шивирлай, девор.

Кўзларингни юмиб ол, кўрпа,
Бу тун тошга айланма, ёстиқ.
Менинг бахтим қарор топмоқда,
Саодатим бўлмоқда тасдиқ».

 

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort