Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зулм ила шоҳ харсангдир, тошдир…

Зулм ила шоҳ харсангдир, тошдир…
07 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 358 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

«Чарақлаган оппоқ бир кулгу
Юракларга бахт ёрлиғидир.
Шунингдек, у инжу тишларнинг
Лаъли лаб билан ҳамкорлиғидир.
Тишларингни дур қилиб, сўнг — кул,
Кўзларингни нур қилиб, сўнг — кул.
Муҳим шартни унутмагил ҳеч,
Юрагингни ҳур қилиб, сўнг — кул.
Ҳозир эса довдир бир кулгу
Талмовсирар, ҳайиқиб мунгдан.
Тўймикан деб, азага келган,
Масхарабоз каби — лабингда…»

* * *

«Дилдан эзгулик қилиб эдинг,
Дилинг яро бўлди, азизим.
Оқ кўнглингдан чиққан ният деб
Юзинг қаро бўлди, азизим.
Булар тилин тийган бўларди
Бўлса эди ўй-андишаси…
Нур сочаман деб дудга тўлган,
Эй бегуноҳ чироқ шишаси».

* * *

«Ҳаммага тенг меҳр кўрсатган
Мард ҳолатинг билан улуғсан.
Сен тахтга чиққанинг учунмас,
Адолатинг билан улуғсан.
Адл ила шоҳ дурдир, гавҳардир.
Зулм ила шоҳ харсангдир, тошдир.
Осмонга чиққани учунмас,
Нури билан қуёш — қуёшдир».

* * *

«Мен ошиқман, аҳволи забун,
Сен, маъшуқам, қумрим, жайроним.
Ҳилолимсан, ойим, моҳимсан,
Қилдинг ҳайрон, бўлдинг ҳайроним.
Жафокашим, жоним-жаҳоним,
Югурасан, елаверасан,
Келасану кетаверасан,
Кетасану келаверасан.
Руҳимдаги саноқсиз гуллар
Айрилиқда қолар сўлишиб.
Гоҳ ой каби ботиб кетасан
Ва чиқасан аста тўлишиб.
Минг умидга айлаб мени банд,
Маҳкум қилдинг минг-минг орзуга.
Сувдан олиб ўтга соласан,
Ўтдан олиб соласан сувга.
Мен қулинг ҳам, дард тилса дилни,
Бағри ёмон қаттиқ бир тошман.
Худо кўрсатмасин, бир ботсам, .
Қайтиб чиқмайдиган қуёшман».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort