Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Хаёл

Хаёл
05 Haziran 2018 - 8:00 'да юкланди ва 775 марта ўқилди.

ХАЁЛ

Телевизорни қўйсам Шавкат Миромонович сенат йиғилишида нутқ сўзлаётган экан. Хар доимгидек катта қизиқиш билан яхшилаб ўрнашиб олиб, бутун вужудим қулоққа айланиб нутқларини тингладим.

«Тошкент шаҳрини айнан »Оқ Сарой« атрофида масжид йўқлигини ҳисобга олган холда, ҳозирда биринчи президентимиз, мени устозим, маҳрум Ислом Каримов музейини, “Оқ Сарой масжиди” сифатида фойдаланишга қарор қабул қилдим. Бундан асосий мақсад, бу ерда ўқилаётган Қуръонлар, қилинаётган ибодатлардан тушаётган савоблар устозимни руҳларига бориб туришини хоҳладим, масжидга имом қилиб, ҳаммамизга маълум ва машҳур…”

Нутқни шу жойигача эшитдим-у, телевизорни ўчиришни хам унутиб, дарҳол Тошкентга отландим.

Тошкентга кириб бордим-у, машинамни тўғри «Оқ Сарой» томонга ҳайдадим. “Оқ Сарой“га яқинлашар эканман, узоқдан қад ростлаган иккита баланд минора кўзга ташланиб турар эди. (Оқ саройга минора ўрнатишибди. “Ҳасти Имом“даги минорадан ҳам катта)

Кўзимда қувонч ёшлари билан масжидга яқинлашар эканман, ҳаёлим “покойникни” ҳайкалини нима қилишди экан”, деган ўй ҳаёлимни ўғирлаган эди. Қай кўз билан қарайки ҳайкал ўрнида катта баннерга биринчи президентимизни ўлишларидан бироз аввалги «БУ КУННИ КИМ ОРЗУ ҚИЛГАН ЭДИ? ХАЛҚИМИЗ…» сўзлари ёзиб қўйилган эди.

Хурсанд бўлдим. «Шогирдинг бўлса шундай бўлсада, ўлиб кетганингдан кейин хам сени эсидан чиқармаса», деб хурсанд бўлиб масжид ичкарисига қараб юрдим. Киришим билан Аср намозига азон чақирилди. Асрни жамоат билан бирга ўқидик. Кейин шу ердан ўтганларни руҳига Қуръон тиловати ўқилди. “Инна аътойнакал кавсар, фасолли ли Роббика ванҳар, инна шанияка ҲУВАЛ АБТАР” жуда қисқа сура ўқилдику, лекин жуда замон ва маконга роса мосидан бўлди, СУБХАНОЛЛОХ. Чиндан ҳам Росулуллоҳни ёмон кўрганни, у кишига ва динга хиёнат қилганни думи қирқилгани ва ортидан зурриёти қолмаганлигини кўрдик.

Тиловатдан кейин имом дуога қўл очди. Овози жуда таниш, жамоат катталиги учун кимлигини кўришни иложиси йўқ. КИМ ЭКАН-А?

“Биродарлар шукр қилишимиз керак. Шу тинчлигимизга, мусаффо осмонимизга марҳум юртбошимизни руҳларига атаб дуолар қилишимиз керак, ло ховло………” ваайй мл…, бирданига ток ургандек бўлди. Танидим. Комада эмасмиди? Ёки туш кўряпманми? Ўрнимдан туриб қарадим, таний олмадим. Лекин овоз ўша, ёмонга ўлим йўқ деган гап тўғри экан-да…

Намозни адо қилиб бўлиб “келдим-келдим, бир-йўла «Оқ саройни» орқа томонини хам айланиб кетай, шу билан яна қачон Тошкентга келаман”, деб орқа ҳовлига чиқдим. Орқа томонда жуда катта, дарахтлари жуда кўп, шинам, салқин боғ бор экан. Боғ тўла ёш болалар югуриб, ўйнаб юришибди. Яқиндагина бинони олд томонида савлат тўкиб турган биринчи президентимизни ҳайкалларини юзини ерга қаратиб ётқизиб қўйишибди. Ахир бу жуда «ноинсофлик-ку?!», кўриб раҳмим келди. Бу ҳолатни сабабини билиш учун боғ қоровулини ахтариб топдим. Қоровул яхши бир мусулмон йигит экан. Қўлида катта бир қоп. Қоп тўла телевизорда реклама қилаётган «ЛАЛАКУ» деган памперс. Боғдаги 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни қувлаб юрибди. «Мана бундан биттадан кийиб ол, падар лаънатлар, бекорга, пули керак эмас» деб. Зўрға тўхтатдим.

“Эй биродар, нима гап, нимага биринчи президентимизни ҳайкалларини тик қилиб қўймадинглар? Нимага ҳеч йўқ муборак юзларини осмонга қаратиб қўймасдан юз тубан қилиб ётқизиб қўйдиларинг? Бу ғирт нонкўрлик-ку? шунга лойиқмиди бизни президентимиз”, деб саволга тутдим.

У киши, яъни қоровул: “Давлат ходимлари келиб, ҳайкални олд томондан орқага олиб ўтиб, шу ерга қўйишди-ю, индамай кетишди. «Ҳеч бўлмаса тикка қилиб кетинглар» десак, “унинг учун транспорт керак, транспортга давлат томонидан пул ажратилмади, юқоридан «бекорчи нарсаларга пул сарфламанглар», деган буйруқ бўлган эмиш, кейин қолаверса мамлакатни йиқитган одам, йиқилиб ётишга лойиқ”, деб устимиздан кулиб кетиб юборишди. “Ҳаммасини қамаш керак, ўша пайтда қўллаганларни ҳам ҳаммасини қамаш керак (c)” (мана шу гаплар ҳам жуда таниш эшитилди. Памперс, бу гаплар, лалаку… Бир нималарни ёдга солди. Эслай олмадим).

Улар қўйиб кетганда юртбошимни муборак юзлари мусаффо осмонимизга қараган эди. Бебош болалар юзларига кичиги қолиб, каттасигача қилиб юборишибди (Масжидлар нимага болалар қайтарилаётганини сабабини ҳайкалга қараб англадим). Кейин Имом домламиз инсонни юзи азиз, юзларини ерга қаратиб қўяйлик дейишди, икковимиз роса ҳаракат қилдик. Кучимиз етмади. Кейин имом домламизга давлат томонидан совға қилинган эшаклари бор эди. Шу эшакка боғлаб тортиб бир бало қилиб юзларини ерга қаратдик. Энди бу беадаблар бошларидан… бечора юртбошим «Маррани кенг олинглар, болаларим», деган эдилар. Шунга муносибмидилар”, деб ҳўнграб йиғллаб юборди бечора.

– Эшак қани? эшак кўринмайдику масжидда, десам у киши:

– Э-э, нимасини айтасиз. Эшак бир чиройли оғиримизни енгил қилиб юрганди. Нима бўлдию, шу овқатини кучайтирвордик, шекилли. Боғга айлангани келган сал чиройли жувонни кўрса, тепа тишини кўрсатиб, турган жойида жуфт оёқ сакраб, ҳанграйдиган одат чиқариб олди. У қилиқларига чидадик.

Охирги марта бир аёл эшагимиз устидан шикоят қилиб келди. Ана ундан кейин Домла жуда безор бўлиб, ҳайдаб юбордилар. Бечора кетгиси келмай, роса шу атрофда юрди. Айниқса кираверишдаги камерага қараб роса ҳангради “домлажон, ёлғон, ахир у ёлғон-ку, ахир мен…” деб роса ялинди-да. Лекин домла кечирмадилар, кейин араз қилди, шекилли, китобларини юклаб кетиб юборди. Шу кетганича йўқ. Қаерда бўлса хам тинч бўлсин-да.”

Қоровулни гапларини эшитиб бўлиб, ҳайкал томонга қараб юрдим. Шу ишлар билан бўлиб, шом вақти кирганини хам сезмай қолибман. Шу тобда кичкинаси қистаб, чидай олмай қолдим. Кўзим аланг-жаланг, хилват жой излайман. Ҳамма жой ёп-ёруғ. Энг хилват, қоронғу жой ҳайкал обориб ташланган жой экан. Секин бориб ҳайкални бош томонига ўтиб, энди ишни бажараман деб турсам, Имом бақириб қолди “ҳой ватангадо, энди болалар қолиб, сенлар хам бундай ишларни қилябсанми? Навоийни ўқимаган ифлос” – деб туриб, менга отиш учун ердан тошни олди. Отаман деб қўлини кўтарди-ю, ТИМ… ТИМ… деб, чап кўкрагини ушлаб ерга йиқилди. Мана энди билдим нимага комага тушганини. (Ҳаммаларинг соатни орқасидан деб юрибсизлар.)

«Тезроқ бу ердан суриш керак», деб энди қочмоқчи бўлиб турсам… ўғлим «дада, туринг, саҳарлик қилиб олинг», деб хаёлни тўзғитиб юборди.

Хаёл хам шунақа узоқ ва ёқимли буладими-а?

Илтимос, мени маломат қилманглар, хаёл суришга ҳақим бордир?

П.С: Лекин «Оқ сарой»ни ўрни ҳақиқатда хам роса масжид боп жой.

Дуо қилиб туринглар…

Саййид Ислом

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort