Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон: ҳамлага шай йўлбарс

Ўзбекистон: ҳамлага шай йўлбарс
06 Haziran 2018 - 8:00 'да юкланди ва 1242 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

ЎЗБЕКИСТОН: ҲАМЛАГА ШАЙ ЙЎЛБАРС

Ўзбекистонда халқнинг катта қисми оғир аҳволда қолаётгани онг-шуури очиқ кишиларнинг барчасига маълум, алҳамдулиллаҳ.

Халқнинг оғир аҳволи фақатгина моддият билан эмас, балки руҳоний оламга қилинаётган тажовуз билан боғланиб кетган. Мамлакат раҳбарияти, масалан, президент халқни – одамларни беҳаё бўлишга, фаҳшга ва даъюсликка ундаса, бунга ишониш мумкинми?

Ишонаверинг, бунга ишонса бўлади. Чунки Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукумат халқни беҳаё бўлиши, ўз номус ва иффатини йўқотиши учун жон куйдирмоқда. Бу шундай ҳолки, бир қараганда унинг аниқ қирраларини топа олмайсиз. Чунки ҳар куни Каримов ва унинг шотирлари ТВ, радиога чиқиб олиб маънавият ҳақида жаврайбериб, вайсайвериб одамларнинг қулоғини қаттиқ қилиб юборди. Чунки ураверсанг, эти қотар, гапирверсанг бети қотар деб халқ билиб айтган.

Гапда – маънавият, ишда эса бузуқлик авж олдирилган. Бу қасддан, чуқур ўйлаб қилинаётган иш. Исботларимиз:

Каримов аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширамиз, уларнинг бахтсиз бўлиб қолишига йўл қўймаймиз, мен аёлларимизни севаман деган сафсата сўзлар билан ўзбек халқининг хотин-қизлари иффатига улкан тажовузларни амалга оширмоқда.

Бу тажовуз – хотин-қизлар номусининг топталиши қуйидаги нуқталарда намоён бўлиб турибди: аёллар сиёсатга, ижтимоий ҳаётга мажбуран жалб қилиняпти – маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларига оқсоқол, турли муассасаларга раҳбар сифатида аёллар танланмоқда.

Бу аёллар ҳуқуқини эрлар билан тенг қўйиш деб баҳоланмоқда. Аслида эса аёлларнинг афифа хилқат экани унуттирилмоқда, мансабга тайинлаш орқали улардаги аёллик нафосати ва гўзалликдан маҳрум қилинмоқда.

Аёл оиладан узиб олиниб, узоқларга улоқтирилмоқда. Оилада бошқарув аёлларга олиб берилмоқда. Каримов қизлар кечроқ турмушга чиқсин, шунда улар эрларини ҳам қўлида маҳкам тутишади деган гапни бир учрашувда қатъий таъкидлаган эди. Буни ўзим шахсан эшитганман. Бу сўз ТВда эълон ҳам қилинган.

Каримов одамлар наздида гўё аёлларнинг қадрини юқори кўтармоқда, аслида эса у аёлларни балчиққа тиқмоқда. Ишонинг, у қилаётган ишнинг энг мулойим таърифи шу: Каримов аёлларни балчиққа тиқмоқда – бундан қўполроқ таъриф айтишдан ўзимни тиймоқдаман.

У гўёки аёллар учун мукофотлар жорий қилмоқда. Бу билан у чинакам мукофот Аллоҳдан бўлишини одамлар ёдидан ўчирмоқчидек.

Республиканинг водий ҳудудларида аёллар эрларнинг қаттиқ ҳимоясида экани маълум. Аммо Каримов одамлар у ерларда уйда ўтирадиган аёлларни ва уларнинг оилаларини танқид остига олмоқда.

Катта-катта йиғилишларда фалон маҳаллаларда аёллар уйда ўтиради, бунга унинг эри, ота-онаси айбдор, аёлларни кўчага олиб чиқиш керак деган “муаммо”ларни кўтармоқдалар.

Каримов иложи борича, ҳамма соҳада аёллар иштироки кириб боришини буюрмоқда. Ҳатто, у аёллардан умумий фойдаланиш ҳақида ҳам кўрсатма бермоқда.

14 январ ҳар йили Ўзбекистонда Қуролли кучлар куни сифатида нишоналанади. Зўраки тантаналар ўтказилади. Яқинда ҳукумат шу тантаналарда турли ҳарбий қисмларга университет талабаси бўлган қизларни ясантириб олиб бориш ва аскарларнинг орасида расмга тушиш ҳақида фармон берган.

Вилоятлардан келиб Тошкентда ўқиётган қизлар ясаниб, узоқ вақт казармадан чиқмай хизматда бўлган аскарларнинг олдида ўзларини кўз-кўз қилиб юришибди. Уларнинг ўртасида суратга тушмоқдалар. Бу суратлар эса интернет сайтларида эълон қилинмоқда. Сиз буни қандай рўй беришини тасаввур қилиб кўряпсизми?

Айни балоғатга етган, кучга тўлган ва узоқ вақт аёллардан бебаҳра қолган аскарлар ўртасида атир сепиб хиром қилиб юрган университет талабаси бўлган 20 – 22 ёшли қизларни кўз олдингизга келтиринг. Уларга нечта кўз ҳирс билан тикилиб турган экан?

Бу – бокира қизларни текин бозорга солиш эмасми? Яна бу ишга шахсан олий таълим вазири амр қилган бўлса-чи!

Бу ҳолат узоқ тарих эмас, шу кеча-кундузда 14 январ муносабати билан бўлиб турган воқеалардир.

Майли, бу ҳақда хулоса қилишни сизга қолдирамиз ва Каримовнинг “аёлларни ҳимоя қилиш” деган шахсий дастури ортида нима тургани ҳақида фикрлашсак.

Аёлларнинг жамиятга мажбуран олиб кирилиши эрларнинг пассивлашувга олиб келади. Бугун Ўзбекистонда минглаб оилаларни аёллар боқаётгани, улар бозор қилиб оила хўжайинига айлангани сир эмас. Бу ҳол эса ёш авлоднинг орсиз ва ожиз бўлиб қолиши учун хизмат қилмоқда. Каримовнинг мақсади – шу. Чунки аёллар фаол бўлган жамиятда эрлар ўзларининг ҳимоячи сифатидаги ўринларини бой берадилар. Бу жамиятни бошқариш, истаганча эзиш мумкин.

Хорижда кенг миқёсда ўзбек қизлари ва аёллари фоҳишалик ортидан уйларига пул жўнатиб турганлари ҳам ошкора, аммо шармандали ҳақиқат. Буларнинг барчаси Каримовнинг шахсан ўзи амалга ошираётган пландир.

Сиз бизни Каримовга оғир айб қўйишда айбламанг.

Биз ҳақиқатни айтаётирмиз. Ҳеч нарсани бўрттираётганимиз йўқ.

Каримов тахтда умрбод қолиш учун ўз халқини ор ва номусдан айирмоқда. Унинг шотирлари эса бу борада фидокорлик кўрсатмоқдалар. Чунки уларнинг барчаси маънан бузуқ, атрофда ҳамма бузуқ бўлса, улар учун гўё ҳеч қандай хатар бўлмайди.

Тасдиқланган ҳақиқат шуки, бузуқлик, у қандай турда бўлмасин, ҳамкорлик қилинмагунча тарқамайди, кучга кирмайди.

Каримов аёлларни фаоллаштириш баҳонаси билан Ўзбекистон бўйлаб орсизлик, номуссизлик уруғларини сочмоқда.

У ва унинг ҳукумати Ҳақ ботиндан, албатта, ғолиб бўлажагини унутиб қўйган. У қанча курашмасин, у қурган режим таг-туги билан қўпорилиб кетишига шубҳа йўқ, иншооллоҳ.

Ўзбекистонда одил ва ҳақиқатгўй бир ҳукумат барпо бўлажак, Худо хоҳласа.

Бугунги сукунат Каримов ва унинг режимини хурсанд қилаётгандир, аслида улкан йўлбарс даҳшатли ҳужум олдидан нафас ростлаб турибди.

Бугун зулм қилаётган золимлардан олинадиган қасос шафқатсиз бўлажак. Бу қасосни одам боласи эмас, Ҳақнинг Ўзи олади. Чунки бу Унинг ваъдаси.

Абдуллоҳ Нусрат

11.01.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Рахмат ! Мен уйлаб, айтиб юрган гапларни сиз каламга туширибсиз киске ва луна килиб. Тафсилоти янада куп!!!

    06/06/2018 11:08
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort