Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Президент: Тошкент бозорларидан солиқлар бюджетга эмас, амалдорларнинг чўнтагига тушган

Президент: Тошкент бозорларидан солиқлар бюджетга эмас, амалдорларнинг чўнтагига тушган
06 Haziran 2018 - 10:39 'да юкланди ва 809 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Президент Мирзиёев 5 июнь куни ўтган видеоселектор йиғилишида солиқ тизимидаги коррупция масаласини тилга олган.

Мирзиёевнинг айтишича, Тошкент бозорларидан солиқлар бюджетга эмас, амалдорларнинг чўнтагига тушган. “Чилонзор” буюм савдо комплексида 791 нафар шахс солиқ тўламасдан савдо қилиб келаётгани аниқланган.

“Тошкент шаҳридаги автомобилларни сақлаш жойларидаги тушумлар назорати йўқлиги туфайли маҳаллий бюджетга 18 миллиард сўмдан ортиқ солиқ туширилмаган. Шунча пул чўнтакка кетяпти”, деб айтган президент.

Солиқ қўмитасининг собиқ раиси Ботир Парпиевнинг қамоққа олинганини тилга олган президент: “ Турмада ўтирганлар айтиб беряпти – битта солиқчи ишга жойлашиш учун 30-40 минг доллар бераркан”, деб билдирган.

Шавкат Мирзиёев февралда ўтказилган видеоселектор йиғилишида прокуратура тизимидаги порахўрликлар тўғрисида гапирар экан,туман прокурори лавозими 40 минг доллардан сотилганини таъкидлаган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort