Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳуқуқ фаоли Эшонқуловани Навоий вилоятида ушлаб сўроқ қилишди

Ҳуқуқ фаоли Эшонқуловани Навоий вилоятида ушлаб сўроқ қилишди
06 Haziran 2018 - 15:35 'да юкланди ва 816 марта ўқилди.

Мажбурий меҳнат мониторинги бўйича 4 июнь куни Навоий вилоятларига борган журналист Малохат Эшонқулова участка нозири капитан Одил Қурбонов томонидан ушланиб сўроқ қилинди.

Фото: Ичимлик суви қудуқдан олинади

Фаолнинг «Элтуз» га билдиришича, Навоий вилояти Конимех туманида, маҳаллий ҳокимиятнинг «Обод маҳалла» деб аталган «тадбири»ни кузатгани, ҳуқуқ тартибот ходимлар таъқибига сабаб бўлган.

Кучишлатар тизим ходимлари назорати остида, Ўрмон хўжалиги, Электр тармоқлари, Молия, Райгаз, Ғазначилик, Маҳалла каби бюджет ташкилотлари қишлоқдаги уйларнинг пойдевори ва дарвозаларини бир хил қизғиш рангга бўяшга жалб қилинган эди.

Эътиборли томони, ҳуқуқ фаолига кўра, бу гал мажбурий меҳнат тадбирига ўқитувчи ва медиклар жалб этилмаган.

Фото: Ичимлик суви 3 километрдан ташиб олиб келинади

Эшонқулова тасодифан бориб қолган қишлоқда иш қизғин паллага кирган бўлиб, режага кўра, туман ҳокими, прокурори, милиция бошлиғи, солиқ назорати бошлиғи ва уларнинг ўринбосарлари бюджет ташкилотларини ўзаро бўлиб олишган эди.

«Уларнинг ҳар бирига 10-15 тадан хонадон бўлиб берилиб, юқорида айтганимдай, пойдевор ва дарвозаларни оҳак аралаш қизил сурик рангга бўяш, дарахтларни эса оҳаклаш топширилганди.

Бу оммавий тадбирга Конимех туман прокурори ўринбосари Салимжон аканинг шахсан ўзи бош-қош бўлиб ўтирибди.

Дарвоқе, прокурорнинг ўзи ободонлаштириш билан машғул экан, туман ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳозир қаерда эканлигини бир тасаввур килиб куринг!» дейди Эшонқулова.

Шунингдек, Эшонқулова қишлоқда ичимлик суви билан таъминлаш масаласини суриштирган. Унинг «Элтуз»га билдиришича, Осиё Тараққиёт банки Қашқадарё ва Навоий вилоятларини ичимлик суви билан таъминлаш учун катта маблағ ажратган эди.

«Кўпчилик билмаслиги мумкин, Ўзбекистоннинг бешта вилояти ичимлик суви танқис деб эътироф этилган регионлар рўйхатига киритилган бўлиб, Навоий вилояти шулар жумласидан. Конимех тумани маркази Навоий шаҳридан 25-30 км узокликда жойлашган бўлишига карамасдан, бу туман чекка қишлоқлари у ёқда турсин, ҳаттоки, туман марказида ҳам ичимлик суви мавжуд эмас.

Фото; Эшонқулова айни суратларни олгани учун таъқиб қилинган

Бундан ташкари, кўп қаватли уйларда канализация ҳам йўқ. Балки, туман рахбарлари, ичимлик суви бўлмагандан кейин канализацияга ҳам ҳожат бўлмаса керак деган ҳулосага келган бўлиши эхтимол» дейди Эшонқулова.

Унинг суриштиришича, ахоли хар куни эрталаб ва кечкурун 2 км масофадан сув ташиб келади, бу аҳвол 4-5 йилдан бери давом этиб келади. Сув хам 1 ёки 2 соат давомида берилади.

Ҳуқуқ фаоли, бўлаётган ишларни тасвирга тушириб, интервью олиш жараёнида уни бир фукаро кийимидаги номаълум шахс зимдан кузатиб юрганини сезган.

Кейин бу шахс улар ўтирган машинага ўтириб, Малохатнинг кимлиги, қаердан келгани, бу ерда нима қилаётганини суриштира бошлаган.

Кейинчалик, бу одамнинг туман туман ИИБ бошлиғи ўринбосари экани маълум бўлган.

Эшонқулованинг милиция томонидан таъқиб қилиниши деярли ҳар йили кузатилади.

Мисол учун, 2017 йилнинг 15 октябрида Самарқандда, 2016 йилги пахта мавсумида Бухорода, 2015 йилнинг октябрида эса Хоразмда маҳаллий милиция ходимлари, мажбурий меҳнат фактлари тўпланган флешкани қидириб, Малохат Эшонқулова ва унинг ҳамкасби Елена Урлаевани таҳқирли тарзда ечинтириб тинтув қилишганди.

Ҳозирда қўйиб юборилганини, ҳарқалай илгаригидек ечинтириб текширишлар бўлмаганини хабар қилган ҳуқуқ фаолининг кейинги тақдирини, «Элтуз» нашри ўрганишда давом этади.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort