Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ривожланиб кетаётган” Ўзбекистон ва Ислом Каримовнинг жон талвасаси

“Ривожланиб кетаётган” Ўзбекистон ва Ислом Каримовнинг жон талвасаси
07 Haziran 2018 - 7:00 'да юкланди ва 1286 марта ўқилди.

Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида Каримов режимини фош қилувчи мақолалар ёзган Акром Малик бугун қамоқда ўтирибди.

У 2017 йилнинг 13 январ куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Ҳозирда Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи бир неча халқаро ташкилотлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ёш олим ва журналист Акром Маликнинг озодлигини талаб этмоқдалар.

Эътиборингизга Акром Маликнинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида эълон қилинган мақолаларини ҳавола қилиб борамиз.

* * *

“РИВОЖЛАНИБ КЕТАЁТГАН” ЎЗБЕКИСТОН ВА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖОН ТАЛВАСАСИ

Ўзбекистонда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилингани бир нави. Аммо бу сана ҳар йили байрам қилиниши Каримов диктатурасининг масхарабозлигидан бир намунадир. Албатта, Каримов масхарабозлигига Ўзбекистондан минглаб намуналарни келтириш мумкин. Кўпчилик бунга ўрганиб ҳам қолди. Ҳатто шуларсиз яшай олмайдигандек бўлиб қолишди.

Янги милодий 2016 йилни Каримов бир гуруҳ ҳарбийларни мукофотлашдан бошлади. Мамлакатдаги барча ўқув муассасаларида –боғча, мактаб, коллеж, лицей, университетларда “жасорат” дарслари ўтилди. Аксарияти аёллардан иборат муаллимлар ўқувчиларга, талабаларга “жасорат” ҳақида 40 ёки 80 дақиқалик сабоқ бердилар. Албатта, уларнинг фикрича, биргина дарс билан ҳамма ёшлар “жасоратли” бўлиб қолгани аниқ.

Каримов армияга йўллаган табригида: “Уруш бўп қолиши мумкин… Уйқисирамай ўтиринглар”, – деди. Устига устак, ўз шайкаси – вазирлар, ҳокимлар иштирокида ўтказган мажлисида 2015 йилнинг якуни ҳақида “ҳисобот” берди. 2016 йилнинг “ёрқин” режалари ҳақида гапирди. 2030 йилда Ўзбекистон кучайиб кетади деб ўзининг узоқни мўлжаллаган “режа”сини ошкор қилди. Аммо нутқи давомида деярли ҳеч бир жумлани тўлиқ ўқий олмади. Чунки унинг ичига кирган ғулғула бунга йўл қўймаяпти.

Каримов ўзининг алжирашни эслатадиган “нутқи”да картишкани импорт қилмаётган Ўзбекистон ҳақида гапирди. Кейин эса Ўзбекистон жаҳон миқёсида жуда ҳам қаттиқ ривожланиб кетаётган 5 давлатнинг бири бўлди деб ҳаяжон билан эълон қилди. Буни эшитган Ўзбекистон халқи жуда ҳайрон: наҳотки, биз шунақа ривожланиб кетаётган мамлакатда бўлсак?!

Каримов нутқида яна собиқ шўро тузумини танқид қилди. Одамлар у даврни унутаман деса, худди қасддан уларнинг ёдига солаётгандек. Чунки унинг бошқа қиёси йўқ. Мамлакатга зулмат чўккан.

Каримов чет эл ташкилотлари бизни “текшириб”, биз ҳақимизда иғво қилса ҳам, ривожланиб кетаверамиз деди. У васвасга ўхшаб кетяпти: 25 йилдан бери Ўзбекистонга ташқи душман хавфи бор, хориж – душман.

Каримов бугун хориждаги мухолифлар фаолиятидан қўрқувда. Шунинг учун ўз нутқида халқни алдаш учун жонбозлик қилмоқда.

Каримов ҳамиша Яратганни тилга олар эди. Энди Худони тилга олди. Чунки у ўзини художўй кўрсатиши керак. Халқни алдаш учун жамики қуролдан фойдалана олади ҳозирча.

Каримов тузуми емирилиб тугади. У аскарларига “Урушга тайёр бўлинг” деган гап билан Ўзбекистонда яна халқ кўтарилса – 2005 йил Андижондаги каби – қонга ботиришга тайёрлигини маълум қилди. Аммо бу хомхаёл. Навбатдаги кўтарилиш уни итқитиб ташлайди, Худо хоҳласа.

У 2030 йилдаги ривожланиш ҳақида гапириб одамларга ҳали тахтда узоқ қолиши ҳақидаги ғояни сингдиришга интилди. Ўзининг қудратдалигини билдирмоқчи бўлди.

Аммо Каримовнинг умри ҳам, унинг тузуми ҳам якунланмоқда. Озгина сабр қилинса, бас. Чириган тузум шабада эсса ҳам йиқилиб тушишга тайёр бўлади.

Сўнгги нафасларини олаётган, жон талвасасига тушган Каримов ва унинг режими ўз даврини ўтаб бўлди.

Туркистон халқи 130 йил мустамлака бўлди, унга қадар 300 йил тарқоқ яшади, 1990 йилларда гўё мустақиллик рўй берди, аммо бу субҳи козиб экан. Субҳи содиқ – чинакам тонг отиш олдидан қуюқ зулмат қопламоқда юртни. Одамлар тасаввур қила олмайдиган тонг яқинлашяпти: Ўзбекистонда революция бўлади. Золим тузум тугайди. Каримов судланади. Унинг шайкаси суд олдида жавоб беради ва жазосини олади. Янги Халқ ҳукумати ўз ишини бошлайди, Худо хоҳласа.

Каримов ўз талвасасини билдириб қўймоқда. У қанчалик зулм қилмасин, репрессияга зўр бермасин, энди умрини узайтира олмайди. Йигирма беш йил унинг учун қўрқувда ўтди. Энди у ҳам бу қўрқувдан қутулади. Бу қўрқув Каримовни ўз жонига қасд қилишга олиб келиши ҳам мумкин.

Субҳи содиқ яқин қолди, Худо хоҳласа.

Тайёр туринг, Ватандош!

Абдуллоҳ Нусрат

18.01.2016 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort