Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Америкалик қандолатчи: Гейларга торт пиширмайман

Америкалик қандолатчи: Гейларга торт пиширмайман
07 Haziran 2018 - 10:06 'да юкланди ва 599 марта ўқилди.

АҚШ Олий суди Колорадо штати судининг бир қандолатчига нисбатан чиқарган қарорини бекор қилди. Қандолатчи гейларнинг тўйи учун торт пиширишдан бош тортгани учун судга берилган эди. Олий суднинг бу қарорини тўққиз ҳакамдан еттитаси қўллаб-қувватлаган.

Олий суднинг қарорига кўра, Колорадо штатининг фуқаролик ҳуқуқлари бўйича ҳайъати ўзининг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда, никоҳ тўйи тортини тайёрлашдан бош тортган қандолатчи Жек Филлипсга нисбатан «душманона муносабат кўрсатган.»

Диний эътиқоди бўйича христиан бўлган Филлипс ўзини «тортлар мусаввири» деб атайди.

Олти йил олдин Филлипс икки гей жуфтликнинг никоҳ тўйи учун торт тайёрлашдан бош тортган. Ўшанда қандолатчи ҳар қандай маросим учун торт тайёрлашга рози эканлиги, лекин бир жинсли никоҳ тўйи учун ўз маҳоратини ҳеч қачон ишга солмаслигини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай турдаги никоҳ унинг христианча ахлоқий қарашларига зид келади ва гейлар тўйи учун торт пиширса, ўзи ҳам бу «гуноҳ» ишнинг иштирокчисига айланиб қолади.

Гей жуфтлик – Девид Мюллинс ва Чарли Крейг – Колорадо штатининг фуқаролик ҳуқуқлари бўйича ҳайъатига мурожаат қилиб, Филлипсни судга беради. Суд қандолатчи жинсий ориентацияни рўкач қилиб, жуфтликни камситган ва бу билан Колорадо штати қонунларини бузган, деган қарорга келади.

Бундай қарордан норози бўлган Филлипс Олий судга мурожаат қилади. У ўз аризасида Колорадо штати қонунчилиги АҚШ Конституциясининг биринчи тузатиши орқали кафолатланган эътиқод ва сўз эркинлигини бузади, деб алоҳида таъкидлайди.

Олий суд мазкур масала юзасидан унинг ҳақлигини тан олади, лекин тадбиркорлар ўз эътиқодларидан келиб чиқиб, ҳомосексуал жуфтликларга хизмат кўрсатишдан бош тортишга ҳаққи бор ёки йўқлиги борасида бирор кенгроқ тушунчадаги қарор қабул қилмайди.

Қандолатчининг Колорадо штати фуқаролик ҳуқуқлари ҳайъатига қарши киритилган иши АҚШ бўйлаб гей ҳуқуқлар фаоллари ва анъанадор христианлар ўртасида йиллардан буён давом этиб келаётган баҳс-мунозараларни янада алангалатиб юборди.

Қандолатчининг тарафдорлари мамлакат конституциясининг биринчи тузатиши фуқароларни ўзлари истамаган маросимларда иштирок этишга мажбурлашни тақиқлашини таъкидлайдилар. Бу ёндашувни президент Трамп маъмурияти ҳам қўллаб-қувватлайди.

Фуқаролик ҳуқуқлари фаоллари эса диний эътиқод АҚШ Конституцияси томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқлик принципини бузиш йўлида ишлатилмаслиги зарурлигини айтадилар.

Ўзининг хулосасида ҳакам Энтони Кеннеди Колорадо штати суди томонидан Филлипс ишини кўриб чиқиш давомида «диний зиддиятлар юзасидан бетараф ва холисона фикр билдира оладиган мустақил иштирокчи таклиф этилмаган»ини алоҳида айтиб ўтган.

Олий суд қарорига кўра, 2015 йилдан бошлаб бутун АҚШ ҳудудида бир жинсли никоҳлар тузилишига рухсат берилган. Ўша йилга қадар бундай никоҳларга фақат баъзи штатларда рухсат берилар эди, холос.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort