Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эрк деган паллада бўғилган элим

Эрк деган паллада бўғилган элим
07 Haziran 2018 - 10:32 'да юкланди ва 778 марта ўқилди.

 

 

 

Итлар ишшаяди, маймунлар кулар
Сичқоннинг ини ҳам бир чақа бўлди
Юзтубан ағанаб салтанат қулар
Омад калитлари воҳ тақа бўлди

Вооҳ содда элима, нодон элима
Исриқ мол тишига сиғинган элим
Оқ олтин дардида минг бор эгилиб
Таланмоқлик учун йиғинган элим

Бечора ўзбегим, содда миллатим
Боласи далада туғулган элим
Тамом жаҳолатга кетгандинг ботиб
Эрк деган паллада бўғилган элим

Кўзинг йиғламади жонинг йиғлади
Аммо сен бошингни баланд кўтардинг
Озод юрагинга эрклар сиғмади
Завол билмас элим не эди дардинг

Бир коса ёвғонга тўйдинг-у аммо
Қадринга йиғладинг сассиз нолакор
Шунга ҳам чидолмай золимлар эй воҳ
Бир бошдан бошлади қатлиом шикор

Яна ҳамма айб сенга қўйилди
Ўзни оқлашдан ҳам қўрқдинг, оҳ нега?
Бобонгни отишди отанг сўйилди
Таҳоратсиз каслар юртинга эга

Мана ўтиб кетди ҳаммаси шукур
Шунчасини ёздим қоғозга ўраб
Керак бўлса ўзни оловларга ур
Энди бу ёғига хақингни сўра

Рафтор Мансур

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort