Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тоғ фатҳига етмади қурбим…

Тоғ фатҳига етмади қурбим…
10 Haziran 2018 - 6:00 'да юкланди ва 436 марта ўқилди.

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

 

«Мен тоғларга юксалмоқчи эдим,
Кўрай деб тош жилоларини.
Осмонўпар чўққиларидан
Олмоқ бўлиб тиллоларини.
Ғамгин-ғамгин қайтдим водийга.
Дол букчайиб, ёйдек эгилиб.
Бош устимга эгилди фалак
Янги туққан ойдек эгилиб
Тоғ фатҳига етмади қурбим.
Қилсам ҳамки жонимни фидо.
Надоматдан бошим чангаллаб
Фарёд чекиб тортдим бир нидо.
Ва у тоғда бошланди кўчки,
Қошларимга тошлар келдилар.
Гоҳ таҳлика, гоҳи ҳайратдан
Кўзларимга ёшлар келдилар.
Ё на олтин эди у тошлар,
Ё на эди у тошлар ёқут.
Ёки на-да мармар эдилар,
На оддий тош эдилар ёхуд.
Келмасдилар лаълдайин кўчиб,
Келмасдилар зардайин кўчиб,
Келардилар момиқдай кўчиб
Келардилар пардайин кўчиб.
Ҳар тошда мен минг битик кўрдим.
Водий узра бўлди ҳаво дим.
Ўқимасам, армонлар бўғди,
Ўқий десам, йўкдир саводим.
Зир титради мижжаларда ёш,
Битик билмас кўзлар кўчкиси.
Осмонўпар тоғдек ўкинчдан
Тушиб келди сўзлар кўчкиси.
Энди узр сўраш ортиқча,
Гуноҳлари учун, зотан, ман
Шахсан тоғнинг ўзи тошбўрон
Қилган одамман…»

* * *

«Ёш чоғимда торларим аро
Мудом қувноқ ун эди менинг.
Сочларим тим қора тун эди,
Соқолим ҳам тун эди менинг.
Ял-ял ёниб очилган ҳар гул
Кўксимда минг гулхан ёқарди.
Энди бўлса сочларимда ҳам
Соқолимда тонглар оқарди.
Бу тонгларнинг савдоси ёмон,
Отмагайлар бу тонглар текин.
Эвазига умрим қуёши
Ботиб-ботиб бормоқда секин».

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort