Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Исломда аёл

Исломда аёл
10 Haziran 2018 - 11:52 'да юкланди ва 506 марта ўқилди.

ИСЛОМДА АЁЛ

Савол: «Ислом аёлларга ҳуқуқ бермайди, уларга иккинчи даражали инсонлар сифатида муомала қилади», деган гап тўғрими?

Жавоб: 1. Бу гап Исломий таълимотлардан ва мусулмонлар ҳаётидан бехабар, Ислом душманларининг китобларидан маълумот олган кишилар гапидир.

2. Ислом аёл у ёқда турсин, ҳайвонларнинг ҳақларини ҳам ҳимоя қилади. Уларни бесабаб азоблаш, тоқатидан ташқари ишларни қилдириш сабабли охиратда жазо берилади. Исломда ҳайвонга зулм қилиш ҳам ман қилинган.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бирининг боғига келди. У ерда бир туя бор эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб ингради ва кўзларидан ёш тўкди. Пайғамбаримиз туяга яқинлашиб, унинг ўркачи ва қулоқ орқасини силади. Туя тинчланди. Кейин: «Туя кимники?» – деб сўради. Ансордан бир йигит: «Меники”, -деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сенга омонат қилиб берган бу туя борасида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Бу туя оч қолдирганингни ва жуда чарчатганингни менга шикоят қилди», – деди («Риёзус-солиҳин»дан).

3. Исломнинг аёлга берган ҳуқуқларини билишдан аввал Ислом келишидан олдин дунёдаги аёлларнинг мавқеи ҳамда ғарбдаги аёлнинг 150-200 йил олдинги ҳолатини билиб олиш лозим. Ислом келишигача аёлга деярли бутун қавм ва миллатларда энг паст бир махлуқ каби қаралар, у залил ва ҳақир бир асир ҳолатида эди.
Аввалги ҳинд ҳуқуқида аёлнинг никоҳ, мерос ва бошқа кўп ҳуқуқлари йўқ эди. «Аёл мурдор мойилли, мизожи заиф ва ёмон ахлоқли», деган эътиқод ҳукмрон эди. Буддизмнинг асосчиси Будда дастлаб аёлларни динига умуман қабул қилмаган.

Исроил ҳуқуқига кўра, қизлар ҳатто оталарининг уйида ҳам хизматчи каби яшар, отаси уни сотиши ҳам мумкин эди. Қизлар бошқа бирон ворис бўлмасагина мерос олишга ҳақли эдилар.

Эронда Сосонийлар даврида кишининг ўз синглиси, қизига уйланишига рухсат берилган эди. Ҳатто бунга ташвиқ қилинарди. Опа-сингиллик ва оналик ришталарининг бирон эътибори йўқ эди. Европада аёлнинг ва эркакнинг ўз жинсдошига қонун йўли билан уйланишига рухсат берилиши, диёнатли ва виждонли ҳар бир инсонни ларзага солади. Америкада баъзи аёллар итга ҳам турмушга чиқмокда ва буни ошкора намойиш қилишмокда.

Қадимги Юнон ва Румда аёллар шахсият ва ҳуқуққа эга эмасди. Файласуф Афлотун фикрига кўра, аёл муштарак мол каби қўлдан-қўлга ўтиши керак.

Хитойда аёл инсон ҳисобланмасди, ҳатто унга исм ҳам қўйилмасди.

Англияда милодий V асрдан XI асргача эр хотинини сотиши мумкин эди. Биринчи гуноҳ қилинишига ва инсониятнинг ҳалокатига сабабчи Ҳавво онамиз деб ишонган насронийлар аёлга доим «шайтон» назари билан қарашарди. Аёл мурдор махлуқ ҳисобланиб, Инжилни қўлига ололмас эди. Бу ҳукм қирол Генри VIII (1509-1547) даврида парламент қарори билан тўхтатилди. Шу қарорга кўра аёлларга Инжил ўқишга рухсат берилди.

Европада XIX асргача аёлнинг руҳи борми-йўқми, деган баҳслар бўлиб турар эди. Рум ва Юнонда баъзи аёллар айрим хусусиятлар ва имтиёзларга эга бўлган эсалар-да, бу фақат пойтахт ва муайян шахслар доираси билан чекланган эди. Хулоса, Европада аёлларнинг бундай тубан даражадаги ҳолати саноат инқилобигача давом этди. Бу инқилоб сабабли хотинлар ва болалар ҳам ишлай бошлашди. Оилавий ришталар заифлашиб, ҳаёт низоми бузилди.

Биринчи жаҳон урушида Европа ва Америка ёшларидан 10 миллионга яқини ҳалок бўлди. Аёл бола-чақасини боқиш учун ишлашга мажбур эди. Эркакка нисбатан уларга маош кам тўланарди. Бу қийин ҳолатдан фойдаланиб, сармоядорлар ўзларининг ифлос ҳою ҳавасларини қондиришга ҳаракат қилардилар. Уларни тўхтатувчи бирон моне йўқ эди. Аёл бутун кучини, номусини қурбон қилишига қарамай, эркак билан тенг маош олиш ҳуқуқига эришолмади. Лекин шу мақсадга етишга жиддий ҳаракат қила бошлади. Мажлислар, чиқишлар ташкил қилиб, мақолалар ёзди. Кейин сиёсий ҳуқуққа эга бўлишга ҳаракат қилди. Аввал сайлов ҳуқуқини, кейин вакил қилиш ҳуқуқини талаб этди. Бу Европада аёлнинг ўз ҳуқуқи учун мужодаласи тарихидир.

Комунист давлатларда ҳолат бундан ҳам ёмонроқ эди. Яратилишдан нозик бўлган аёллар эртаю кеч завод, фабрика ва далаларда ишлашарди. Эр бир заводда, хотин бошқа заводда, бола эса умумий тарбия уйларида. Учаласининг жам бўлиши бир муаммо. Эр уйга келса, хотин йўқ, хотин келса, эр йўқ. Ошхона умумий, хожатхона умумий. Шахсий мулк йўқ. Ҳаётдан мақсад ҳам йўқ. Қул ҳаёти. Роботдан фарқи қолмаган аёл қайси бахтдан гапирсин?! Аёлни ишлатишдан мақсад нима? Уйми, молу мулкми? Булар коммунизмда мавжуд эмас-ку. Ҳамма нарса муштарак.

4. Ислом келишидан олдинги ҳолатни ҳам, ҳозирги XXI аср жоҳилиятини ҳам тасаввур қилгач, энди Исломнинг аёлга берган ҳақларидан гапирсак бўлади.

Аёлларни асрлар бўйи қийнаб, эзиб келаётган золим қўлларни Ислом ҳавода ушлаб қолди. Бутун мазлумлар билан бирга бу тутқунларни ҳам қутқарди. Ислом аёлнинг асрлар давомида қийналган нозик баданини «иффат тимсоли» дея ипакларга ўради. Эркакларнинг қўлларидан олтин, жавҳарларни олиб, аёлларга такди. Золим қўллар тортган сочларини авайлаб, рўмолга ўради. Кейин эркакларга:

«Аёлларга яхши муомала қилинглар» (Нисо, 19), — деб буюрди. Бу инқилобни келтирган Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлига энг яхши бўлганингиздир», — дея мурожаат қилди (Имом Термизийдан). Чеккан изтиробларининг, тўккан кўз ёшларининг мукофотини «Жаннат оналар оёғи остидадир» ҳадиси билан муждаланган аёл бахту саодатни Исломда топди. Пайғамбаримиздан сўрашди:

Кимга яхшилик қилай?

Онангга, — деб жавоб берди.

Кейин кимга?

Онангга.

Кейин кимга?

Яна онангга.

Кейин кимга?

Отангга, – деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

(давоми бор)

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort